10 February 2014
17:33 -
Япониянинг давлат қарзи $9,94 трлн, АҚШники $17,3 трлн, Ўзбекистонникичи?
Бугун Япониянинг Молия вазирлигига асосланиб тарқатилган жаҳон хабарларида бу мамлакатнинг давлат қарзи 2013 йилнинг декабрь ойи сўнгида $9,94 трлн бўлгани айтилди. Яъни, қарз бу мамлакатнинг Ялпи Ички Маҳсулотдан ($4,65 трлн) 2,1 баравар кўп.
АҚШнинг қарзи $17,3 трлн, бу ЯИМнинг 105 фоизи.
Қаранг, дунёнинг энг бой мамлакатлаида қарз ҳам энг катталардан. Ўзбекистонимиз қандай аҳволда?
Шу йилгача Ислом Карим қарзимиз йўқлиги билан фахрланиб гапирар экан, қашшоқ мамлакатга ким ҳам қарз берарди, деган саволни эсламасди. Аммо, ўтган йили шароит кескин ўзгарди.
Ислом Карим шу йил 17 январда Вазирлар Маҳкамасида ҳеч бир таҳлилсиз 2013 йил натижалари бўйича қарзимиз ЯИМнинг 17 фоизи бўлганини гапириб қолди. Бизда ЯИМ $50 млрд атрофида, демак, қарзимиз $8,5 млрд атрофида. Ҳеч бўлмаса АҚШ даражасига чиқиш учун қарзимизни яна 6 баравар оширишимиз керак. Аммо, қашшоқ мамлакатга ҳеч ким катта қарз бермайди-да. Ҳамма гап шунда.
Яъни, бой бўлиш учун қарзга ботишимиз керак, аммо аҳволимизни кўра туриб, бизга қарз беришга журъат қиладиганлар йўқ.