09 February 2014
22:08 -
“Ўзавтойўл” компанияси: “Қамчиқ довони ёпилмаган”

Аммо Қамчиқдаги йўл ёпилиши билан боғлиқ гапларда ҳам қисман жон бор, дейди мухбиримиз. Фарғона водийсини Тошкент билан боғловчи хусусий киракашларнинг айтишича, довон йўли қор кўчиши хавфи бўлган соатларда муайян вақтга ёпилмоқда, довонда ҳаракат тўхтатиляпти. Бу ҳол эса узунқулоқ гапларнинг ортишига сабаб бўлган.