09 February 2014
21:11 - Совуққа қарамасдан Евромайдонда 20-40 минг кишилик Халқ Йиғилиши бўлди, Ўзбекистонда бундай нарсани кўча чангитиш дейишган бўларди
Аввалги хабарларимизда ҳам айтганимиздек, баъзи истиснолардан ташқари ҳар якшанба куни Киевнинг марказидаги Мустақиллик майдонида (ҳозир уни Евромайдон деб ҳам аташади) Халқ Йиғилиши деб номланган митинг-намойишлар бўлмоқда. Бу кун ҳам шундай бўлди. Совуққа қарамадан 10 мингдан ортиқ одам Евромайдонда тўпланди.

Намойишчиларнинг мақсади ўша-ўша - мавжуд президент ва парламентни истеъфога жўнатиш, янги сайловлардан кейин янги Конституция қабул қилинишига эришиш.

Совуққа қарамасдан, турли хабарларга кўра, Евромайдонда 20-30 минг киши тўпланибди. Ҳозирги шароитда бунча одамнинг йиғилиши – бутун Украинанинг йиғилиши демакдир. Бугунги 10-чи Халқ йиғилиши одатдагидек сиёсатчиларнинг чиқиши билан бошланди, кейин музика ва рақслар билан давом этди.

Украина халқининг ўз келажаги учун олиб бораётган курашига қойил қолиш керак. Агар Ўзбекистонда шундай бўлса, Ислом Каримдан совға сифатида олган квартираларнинг номери (53-54) лақабига айланган ҳаромий Салой Мадамин кабилар, бундай митинг, намойиш ва рақсларни кўча чангитиш деб баҳолардилар ва янги квартиралар олиш ҳаракатига тушардилар. Бундай хоинлар олий жазога маҳкум қилиниши ва дорга осилиши керак. Акс ҳолда, подага айланган ўзбеклар қайтадан миллат бўлолмайди.