09 February 2014
20:18 -
Президент Ислом Карим Сочида Туркия ҳукумати раҳбари Эрдўған билан учрашди
8 февраль куни Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида кўзга ташланмайдиган даражадаги лавҳалар орқали Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг Сочида Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашгани маълум бўлди. Ўзбекистон ТВнинг “Ахборот” дастурига кўра, Ислом Карим Эрдўған билан икки малакат ўртасидаги алоқалар, халқаро миқёсдаги муаммоларни муҳокама қилибди. Аммо турк матбуотида Ислом Каримнинг Эрдўған билан музокаралари ҳақидаги маълумотлар учрамади.
Шунингдек, Ислом Карим 7 феврал куни олимпиада баҳонасида бу ерга келган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Болгария бош вазири Пламен Орешарски билан ҳам учрашганди.
Расмий хабарларга кўра, Президент Ислом Карим 8 февраль куни Сочидан Тошкентга қайтиб келиб ҳам бўлган.
Шу хабар муносабати билан, “Ҳаракат” Агентлигининг яна битта башорати тўғри бўлиб чиққанини урғуламоқчимиз. Маълумки, Турк дунёсининг душмани бўлган тожик аслли Ислом Карим Туркия билан алоқаларимизни энг паст даражага тушириб қўйганди.
Аммо, бир ярим йилча аввал биз ҳам берганимздек, кутилмаганда қайсибир Туркия вазири бошчилигидаги делегация қандайдир арзимаган бир кўргазмада иштирок этиш учун Ўзбекистонга келиб, бизнинг вазиримиз билан учрашув ўтказганди. Ўшанда биз бу воқеа икки давлат муносабатларида бурилиш нуқатси бўлганини урғула, яқинда юқори даражали учрашувларни ҳам кутиш кераклигини башорат қилган эдик.
Мана, кўриб турибмизки, икки мамлакатнинг юқори даражали раҳбарлари ҳам ниҳоят учрашибди. Олимпиада баҳона дийдор ғанимат бўлибди. Бу воқеа – яхши йўналишдаги ривожланишнинг кўрсатгичидир.