09 February 2014
07:17 -
Ўзбек одам бўлмоқдами ёки аҳмоқлигини кўрсатмоқда?
Русларнинг спорт бўйича телекомментатори Дмитрий Губерниев XXII Қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимини шархлар экан, Ўзбекистонни Тожикистон деб атаб, оддий техник хатога йўл қўйибди. Ҳеч қандай эътибога ҳам лойиқ бўлмаган нарса. Ўзбекистондек давлатнинг терма жамоси уч кишидан иборат бўлгани, уларнинг ичида ўзбек ҳам йўқлигини ҳисобга олсак, ўша очилиш маросимида мамлакатимизнинг номини тилга олинишидан олинмагани яхши бўлган.
Ўзбекистондаги расмий бўлса ҳам, масхарабозликдан бошқа ҳеч нарсани билмайдиган ахборот воситалари бу масалага алоҳида тўхталиб, комментаторнинг хатоси Ўзбекистондаги телетомошабинларнинг ғазабини келтиргани, улар Губерниевдан кечирим сўрашни талаб қилишганини ёзмоқдалар. “Фейсбук”да “Флeшмоб Дмитрий Губерниевга қарши” номли махсус саҳифа очилибди, Губериев ўз сайтида бу хатоси учун Ўзбекистон аҳолисидан кечирим сўрабди.
Ўзбекларнинг бу қадар “онгли” бўлиб кетганлари учун хурсанд бўлиш керакми? Йўқ, чунки ҳеч қандай қасдли мақсади бўлмаган хатога бундай муносабат билдириш аҳмоқликдан бошқа нарса эмас.
Аммо, бундан ҳам муҳими, 2010 йилда қирғиз фашистлари бир неча ўзбекни тириклайин ёқиб, 300 га яқин ўзбекни қирғин қилишганда, умумий сони 30 миллионга яқинлашиб қолган Ўзбекистон ва дунё ўзбеклари қисиб ўтиришган эди. Ҳали ҳам қисиб ўтиришибди. Шундай пайтда бир комментаторнинг хатоси учун дод-вой солаётганларни фақат аҳмоқ дейиш етарсиз бўларди. Булар, бизнинг сайтимизда айтилаётгандек, маърашдан бошқа нарсани билмайдиган оддий подадир.
“Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги шу подани қайтадан миллат қилишга бел боғлаган. Русларнинг телекоментатори билан бўлган воқеага кўрсатилаётган муносабат кўрсатмоқдаки, бу иш ўта оғир, балки, қилиб бўлмайдиган иш. Аммо, қилиб бўлмайдиган ишни қила олишимизни ҳаммага кўрсатишимиз керак.