09 February 2014
15:16 -
Иқтисоди биздан 5 марта кучсиз бўлган Африка мамлакатида бир мусулмонни парчалаб ўлдиришди, бу мамлактининг номини Абдураҳим Пўлат ҳам тилга олган
Ҳа, бу қашшоқ мамлакат киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бўйича Ўзбекистондан тахминан 5 баравар орқада. Биз ўз навбатида қозоқлардан 8 баравар орқада бўлсак ҳам, ҳукуматимиз Ўзбекистонни жаннатсимон ўлка сифатида тақдим этишга ҳаракат қилишади. Шубҳа йўқ-ку, Марказий Африка Жумҳириятидагилар ҳам ўзларини жаннатда яшамоқдамиз деб алдаб юрсалар керак.
Аммо бу мамлакатнинг ҳозирги муаммоси - иқтисодий аҳвол эмас, 4,,6 млн аҳолининг 80 фоизини ташкил қилувчи насронийлар билан 15 фоизини ташкил қилувчи мусулмонлар ўртасида тўхтовсиз давом этаётган қонли жанжаллар. Мусулмонлар аста-секин қўшни Чад ва Камерунга қачиб кетмоқдалар. Қонли воқеаларга ўрганиб қолган бу мамлакатда бугун юз берган ҳодиса барибир ҳар қандай одамни даҳшатга тушириди.
Чаддан келган аскарлар қоровуллигида мамлакат пойтахти Бангидан бир неча минг мусулмонни автобус ва юк машиналарида олиб чиқиб кетишаётган пайтда, “кузатиб қўйиш учун” йўлларнинг четига жуда кўп насронийлар чиқишибди. Шу пайтда юк машиналаридан биридан бир мусулмон ерга йиқилиб тушибди, балки, у жароҳатдан ҳам ўлган бўларди, аммо улгурмаган. Йўл четидаги насронийлар унга ташланиб, парчалаб ўлдиришган.
Марказий Африка Жумҳириятининг номи яна бир воқеа туфайли ўзбекларнинг хотирасида қолиши мумкин.
1988 йил ноябрь ойининг иккинчи ярмида Москвада “Орол денгизнинг сақлаш” шиори остида ўтказлган табдирларда қатнашиш учун ҳамма Марказий Осиё жумҳуриятидан фаоллар келишди. Ўзбекистон ҳайъати таркибида ўша пайтда “Оролни сақлаш” экаологик иашкилотининг аъзоси (у ҳозир “Бирлик” Партиясининг лидери) Абдураҳим Пўлат ҳам бор эди. Тадбирлардан бирида Марказий Осиёдан келган фаоллар ўша пайтдаги СССР мелиорация ва сув хўжалиги вазири Васильев тарафидан ўз иш кабинетида қабул қилинди.
Абдураҳим Пўлатнинг хотираларида ёзилишича, Сталинча иш усуллари билан танилган бу вазирни “Сталин вазири” дейишар экан ва ҳукумат ичида ҳам кучлилиги билан ажралиб тутар экан. Бу “Сталин вазири”нинг унча-мунча мажлислар залидан қолишмайдиган муҳташам ва катта ишчи кабинетининг интерьериёқ оддий одамни Васльев олдида қуллик қилиб туришга тайёрлаб қўяр эди. Кўринишидан, у ҳеч ким билан гаплашмоқчи эмас эди, мақсади қисқа нутқ сўзлаб, бизни тезда кузатиб қўйиш.
У Сталин замонидан қолган баланд-парвоз сўзлар билан мамлакатда бўлаётган оламшумул ютуқларни санаб чиққач, қайта-қуриш замонининг модасига итоат қилиб бўлса керак, баъзи танқидий сўзлар ҳам айтишга мажбур бўлди. Унга кўра, масалан, Орол денгизининг сатҳи пасайиб бормоқда, аммо ҳамма айб, Марказий Осиё республикларининг раҳбарларида, айнан улар пахта етиштирадиган ерларни кўпайтириш ташаббуси билан Москвага чиқавериб ва пахта майдонларини кўпайтиришга эришиб, Оролнинг қуриб боришига йўл очиб беришаётган эмиш.
“Шу аҳмоқнинг лофларини эшитишга келдикми, кўринишидан, ҳозир вазир биз билан хайрлашади, айнан биз аҳмоқ бўлиб чиқиб кетаверсак керак”, деган фикрлар юрагимда қайнар эди. Тўхтовсиз гапираётган Васильев бир сонияли пауза қилган эди, дарҳол унга ташландим: “Нима бизни Марказий Африка Республикасидан келган, ҳеч нарсани билмадиган ва тушунмайдиганлар деб ўйлаяпсизми? Аслида, ҳамма айб сизларда, сизлар қулингиз бўлган Марказий Осиё раҳбарларига топшириқ берасиз ва улар пахта майдонларини орттириш ташаббуси билан чиқишади, натижада Орол қуримоқда, бизнинг келажагимиз таҳклика остида”.
Васильев бунчалик шошиб қолади ва гапиролмай қолади деб ўйламаган эдим. Аммо, у умрида биринчи марта бундай айбномалар эшитаётганидан у шокка тушган эди. У, ҳеч муболағасиз, шилқ этиб ўрнига ўтирди ва бутунлай бошқача оҳангда шундай дейишга бошлади: “Бундай катта мамлакатда сув муаммолари билан шуғулланиш осон иш деб ўйлаяпсизми? Жуда катта муаммолар бор”. Ва, табиий, баъзи муаммоларни аянчли овоз билан санашга бошлади.
Руҳим кўтарилиб кетгани учун, унинг гапини бўлдим: “Шунча муаммолар бор экан ва Сиз, кўринишидан, уларни ҳал этолмаётган экансиз, истеъфога чиқинг, бу ишни эплайоладиганлар келсин.”
Ундан кейин нима бўлганинг фарқи йўқ. Ўша куни “Свобода” радиоси, табий русча хизмати, “Бугун СССРда биринчи марта истеъфо талаби янгради. Бир вазирнинг, аниқроғи, вазир Васильевнинг истеъфоси талаб қилинди. Ва бу талаб ўзбеклардан чиқди”.
“Свобода” радиоси ўшанда Абдураҳим Пўлатнинг исмини тилга олган эмас, радиодагилар ўша пайтда унинг исмини билмаганлари ўз-ўзидан маълум. Лекин, бу анъана кўп жойларда ҳали ҳам давом этаётганини тан олиш керак. Масалан, Абдураҳим Пўлатнинг исми ўтган 25 йил ичида Ўзбекистон ахборот воситалари томонидан бирон марта тилга олинмаган. Баъзи мухолифатчиликка иддао қиладиган сайтларгина, тишини-тишига қўйиб, баъзида унинг номини тилга олишга мажбур бўлишади. Бечора Васильев эса, нариги дунёда ҳам ўша суҳбатни эслаб турса ажаб эмас.