08 February 2014
20:20 - Япония Курил ороллари муаммосини келажак авлодларга қолдирмас эмиш, қандай қилиб?
Маълумки, японлар ҳалигача 2-чи Жаҳон уруши давомида СССР тарафидан босиб олинган, ҳозир Россия таркибида бўлган Курил оролларини қайтариб олиш орзуси билан яшайдилар. Ельцин президенлиги пайтида бу муаммо бўйича бироз юмшоқ, японларга қандайдир умид берувчи гаплар гапирган бўлса, ҳозирги Президент Владимир Путин бу ерлар Россиянинг ҳудуди эканлиги, уларни қайтариб бериш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмаслигини такрорлаб келади.

Япония Бош вазири Синдзо Абэ эса шу кунларда “Биз бу муаммони келажак авлодларга қолдирмаймиз, Агар шундай имконият бўлса, уни тазроқ ҳал этиш керак” дейиш билан бирга, ўзи бу муаммони Сочида 4-5 июнь кунлари ўтказиладиган G8 саммитида ҳам кўтаришини билдирибди.

Синдзо Абэ нимани назарда тутаётганини тушуниш қийин. Албатта, японлар Курил ороллариддан бутунлай воз кечиб, бу муаммони йўққа чиқармоқчи эмаслар. Шундай экан, Япония Бош вазириинг гаплари Россия тарафидан келишга бошлаган қандайдир илиқ шамолларга асосланмоқдами, ёки у шунчаки муаммо борлигини яна бир марта эслатиб қўйиш мақсадида қилинмоқдами? Бу саволларга жавоб йўқ.

Аммо, “Ҳаракат” Агентлиги таъкидлаб келаётгандек, Россия иқтисодий кризисга кирмоқда. Шу сабабли Россия ва унингг ҳукумдори юмшаётган бўлишлари мумкин, чунки Япония иқтисодий ёрдам кутса бўладиган бақувват давлатдир. Ёрдам қаршисида қандайдир чекинишлар, юмшашлар бўладими?

Агар Россияда қандайдир юмшашлар бўлса, бу яхшиликкадир. Ўзбекистон ва ўзбеклар учун ҳам. Лекин, бунинг аломатлари кўринаётгани йўқ.