Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситаларига таяниб, Ассошийэтед Пресс агентлиги хабар тарқатди. Эрон Президенти Ҳасан Руҳони доктор Шапиро тарафидан Теҳронда 70 йил аввал очилган бу касалхонага ўтган йили ҳам шунча пул берган экан.
Хабарда айтилишича, Эронда 250 минглик яҳудийлар диаспораси яшайди, уларга қарши ҳеч қандай расмий диукриминация сиёсати олиб борилган эмас.
Хабарнинг сенсациялиги шундан иборатки, шу пайтгача Эроннинг диний лидерлари ва бундан аввалги президентлари Исроилни давлат сифатида йўқ қилиш кераклигини очиқча гапиришарди. Табиий, гап Исроил давлатини йўқ қилиб, яҳудийларни қаергадир кўчириш эмас, уларни ҳам йўқ қилиш хусусида борар эди.
Демак, Эронда ҳам катта ўзгаришлар бўлмоқда, мамлакат раҳбарларининг ақли кирмоқда. Эроннинг ўтган йили ёзда сайланган Президенти Ҳасан Руҳони ўтган сентябрда АҚШнинг CNN телеканалига берган интервьюсида Холокаст бўлганини тан олиб, буни немис фашистларининг яҳудийларга қарши қилган жинояти деб баҳолаган экан.