06 February 2014
23:41 -
Пахтачи тумани ҳокими Ҳусниддин Жўраев жавобгарликка тортилиши мумкин
Кеча халқ депутатлари Самaрақанд вилояти Пахтачи тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, унда ҳоким Ҳусниддин Жўраевнинг масаласи кўндаланг қўйилди. Самарқанд вилояти ҳокими Зойиp Мирзаев муқаддам мамлакатдан қочиб кетган ва сўнг яна пайдо бўлиб, фаолиятини давом эттираётган ҳокимнинг пўстагини қоққан. Жўраевнинг қонундан қочиб қутула олмаслиги, аҳолидан ер участкалари учун пора олгани ҳақидаги фактларни келтириб, вилоят прокуратурасига Жўраевнинг фаолиятини қайта текшириш хусусида топшириқ берган.
Сессия сўнгида Жўраев ишдан олиниб, унинг ўрнига туман “Қишлоқкимё” мажмуаси раҳбари Камолиддин Қурбонов туман ҳокими этиб тайинланган.
Сессия сўнгида Жўраев ишдан олиниб, унинг ўрнига туман “Қишлоқкимё” мажмуаси раҳбари Камолиддин Қурбонов туман ҳокими этиб тайинланган.