06 February 2014
23:15 -
Тошкентда газ баллони портлади ва бир киши нобуд бўлди
Pressnews интернет нашрининг ёзишича, бугун Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган мебель цехида пропан газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок этган. Маълумотларга кўра, анчадан бери ишламаётган мебель цехини панжара билан темир панжара билан ўраётган пайвандчилар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишмаган.
Воқеа жойига дарҳол ўт ўчирувчилар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари етиб келишган. Ҳодиса юзасидан тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Воқеа жойига дарҳол ўт ўчирувчилар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари етиб келишган. Ҳодиса юзасидан тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.