07 February 2014
00:47 -
Олимпиада баҳона Россия Марказий Осиёдаги илдизига озуқа берди
Тожикистон ахборот воситалари хабар қилишича, кеча Россия Президенти Владимир Путин Қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида қатнашиш учун Сочига келган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонни қабул қилибди.
Икки президент ўзаро лутфикорликдан ташқари, икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг аҳволи ва келажагини муҳокама қилишган. Минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича ҳам фикр алмашилган.
Хабарнинг биз учун қизиқ бўлган жойи шундаки, президентларнинг учрашувидан кейин икки ташқи ишлар вазири - Сирожиддин Аслов ва Сергей Лавров - русларнинг 201-чи ҳарбий базасининг Тожикистонда 2042 йилгача қолиш шартлари бўйича протокол имзолашибди. Табиий, бу ҳақда аввал Путин ва Раҳмон келишиб олишган, бу ҳарбий базанинг бу ерда узоқ вақтга қолишига баҳона сифатида Тожикистонга Толибон тарафидан солинадиган хавф борлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон ҳақиқий ўзбекларнинг мамлакати бўлса эди, чегараларимизга яқин жойда Россиянинг базаси бунчалик узоқ муддатга қолишидан норози эканлигимизни билдириш лозим эди. Амалда бундай бўлмайди. Тахмин қилиш мумкинки, Путин бу ҳақда Ўзбекистондаги тожиклар режими раҳбари Ислом Карим билан ҳам келишиб бўлган. У ҳам Сочига борганда Владимир Путин билан учрашади ва ҳатто ҳарбий база Тожикистонда умрбод қилиши кераклигини алоҳида урғулайди.