06 February 2014
22:50 - Ишониш қийин: Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири аҳоли билан он-лайн мулоқот қилмоқчи
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида пайдо бўлган хабарда айтилишича, вазир Анвар Алимов бундан кейин фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўймоқчи. Ишониш қийин, аммо Ўзбекистон ҳукумати вакиллари орасида илк ташаббус билан чиқаётган вазирнинг саъй-ҳаракати таҳсинга сазовор. Боз устига энг қолоқ соҳалардан бири бўлган соғлиқни сақлаш тизими раҳбарининг аҳоли маломатларига дучор бўлишини кўз олдимизга келтирсак.

Сайтда ёзилишича, вазир соғлиқни сақлаш борасида фуқароларнинг соғлиқни сақлаш борасидаги барча саволларига очиқ-ойдин жавоб бермоқчи. Бундан ташқари, яқин орада ҳукумат раҳбари Шавкат Мирзиёев ва ҳукуматнинг бошқа вакиллари ҳам он-лайн тизими жорий қилмоқчи экан. Эҳтимол, бу ҳаракат хорижий мамлакатлардаги он-лайн инқилоби деса бўладиган тўлқинининг ҳосиласидир, дейди мухбиримиз. Майли бўлсин. Испанлардан тезкор поезд олган эканмиз, нима учун он-лайн мулоқатни олмайлик.