06 February 2014
20:52 - Олимпиада боис мардикорлар юртга қайтмоқда, Мардикорбоши эса Сочига кетади

Бугун тарқатилган расмий хабарларга кўра, 7 февраль куни Президент Ислом Карим 22 қишки олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида қатнашиш учун Сочига учиб кетади. Аввал хабар қилганимиздек олимпиада ўйинларида атиги уч нафар, боз устига, ўзбек бўлмаган юртдошларимиз иштирок этишади.

Айни кунларда эса олимпиада ўйинлари ўтаётгани муносабати билан ўрнатилрган хафвсизлик чоралари туфайли минглаб юртдогшларимиз Россиядан турли баҳоналар билан депоратция қилинмоқда. Бу мамлакатда кучга кирган қоидаларга кўра, улар энди камида 3 йил Россияга кира олишмайди.

Ислом Карим эса уларнинг тақдири, тирикчилигини ўйлаш ўрнига Сочига кетмоқда. Тўғрисини айтса, дейди мухбиримиз, инидан камдан-кам чиқадиган бўлиб қолган Ўзбекистон Президенти Сочига бормаса керак деган фикр одамлар ичида кўпроқ тарқалган эди. Аммо, кўринишидан, бу ўйинларга ўз шахсий обрўсининг ўлчови сифатида қарётган Россия Президенти Владимир Путиндан қатъий буйруқ келган.