06 February 2014
19:18 - Илҳом Алиев ўз мухолифларини шарманда бўлганликда айблабди, тўғри қилибди, Ўзбекистондаги мухолифатни ўшандай шармандачиликдан “Бирлик” қутқаради

Озорбайжон матбуотида, хусусан, мухолифатга яқин хабар воситаларида айитилишича, бу мамлакатнинг Президенти Илҳом Алиев минтақаларнинг ижтимоий иқтисодий ривожаланишига бағишланган конференцияда нутқ сўзлаб, Озорбайжон ҳали Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) кириш ниятида эмаслигини, бунга тайёрмаслигини, мамлакатда коррупция борлигини, унга қарши шафқатсиз кураш, тўғрироғи, жазолашлар давом этажагини гапиришдан ташқари, мухолифатни сотқинликда айблаб ва охирги президент сайловларида шарманда бўлганини урғулаб, бу – мухолифатнинг тамом бўлишидир, шармандалигининг чўққисидир, дейишгача борибди.

Авваламбор шуни айтиш керакки, Озорбайжон ЖСТга киришга тайёр эмаслиги Илҳом Алиевнинг тамом бўлганини кўрсатади. Бундан ташқари, у бечора тушунмайдики, коррупцияга қарши фақат жазолаш йўли билан курашиб бўлмайди, коррупцияни минималлаштиришнинг ягона йўли демократиядир. Диктатура давом этар экан, коррупция ва порахўрлик авжига чиқаверади.

Озорбайжон мухолифатини сотқинликда айблаш ҳам ғирт аҳмоқликдир. Аммо, қанчалик оғир бўлмасин тан олиш керакки, Озорбайжон мухолифати бир неча ой аввал ўтказилган президент сайловларида ростдан ҳам шарманда бўлди. Чунки, мухолифат тарқоқ, бир-биридан фарқини ўзлари ҳам тушунмайдиган 10 дан ортиқ демократик партия расман рўйхатдан ўтказилган. Бунча партиянинг нимага кераги бор, нега битта кучли партияга бирлашмайсизлар, деган саволларга улар жавоб ҳам беролишмайди.

Охирги президент сайловлари олдидан, аниқроғи, ўтган йилнинг бошларида мухолифат Демократик Кучларнинг Миллий Кенгашида бирлашди. Аммо, унга кирган ташкилотларнинг раҳбарлари бир-бирини гўштини ейишга тайёр одамлар бўлгани сабабли, унга раис қилиб ёзувчи, кинодраматург ва кинорежиссер, машҳур “Белое солнце пустыни” кинофильмининг сценаристларидан бири, ҳеч қачон сиёсат билан шуғулланмаган Рустам Иброҳимбековни сайлашди. Мақсад уни президентликка номзод қилиб кўрсатиш эди. Аммо, у Россиянинг ҳам фуқороси экан, Озорбайжон президентлигига номзод бўлиш учун, табиий, у Россия фуқаролигидан чиқиши керак эд. У чиқиш учун Россиянинг тегишли мақомларига ариза бергани, лекин ҳали ҳам жавоб келмаётганини урғулайберганидан кейин, охирги дақиқада унинг ўрнига иқтисодчи олим-профессор, ҳеч бир сиёсий партиянинг аъзоси бўлмаган Жамил Ҳасанлини тайинлашди ва дарҳол президентликка номзод қилиб кўрсатишди. У номзод сифатида рўйхатга ҳам олинди.

Аммо, кутилганидек, сиёсий фаолияти билан танилмаган Жамил Ҳасанли сайловларда Илҳом Алиевдан кейин иккинчи бўлди, аммо бор-йўғи 5,53 % овоз билан. Табиий, бу шармандалик эди. Лекин шарманда бўлган Жамил Ҳасанли эмас, тузуккина бирлашолмаган Озорбайжон демократик мухолифатидир.

Ҳеч шубҳа йўқки, Озорбайжон мухолифати битта партияга бирлашиб, таниқли сиёсатчини раис қилса ва уни президентликка номзод қилиб кўрсатса эди, у ютолмаса ҳам, камида 30-40 фоиз овоз оларди ва ҳамма, ҳукумат ҳам, дунё ҳам тан оладиган кучга айланарди.

Майли, Озорбайжонни қўйиб турайлик. Ўзбекистонга келсак, бизда аҳвол у ердан яхши эмас.

Қаранг, 1988 йил 11 ноябрда Ўзбекнинг тарихида биринчи миллий озодлик ҳаракати деса бўладиган “Бирлик” тузилди. 1989 йил май ойининг охирида унинг Таъсис қурултойи ўтказилди.Ўша пайтда “Бирлик”нинг “Ўзбек тили – дақвлат тили” шиори остида ўтказаётган митинглари катта кучга айланиб борарди. Айнан ўша пайтда СССРнинг КГБси томонида Ўзбекистоннинг бошига ўтқазилган Ислом Карим бир неча ойдан кейин йиқитилиши муқаррар эди.

Аммо, ичимиздан чиққан Салой Мадамин раҳбарлигидаги асосан ёзувчилардан иборат бўлган ҳаромий-хоинлар “Бирлик”ни КГБга сотдилар. Қисқа вақтга бўлса ҳам “Бирлик” куч йўқотди. Айнан шу пайтда Ислом Карим эски Совет типидаги парламентни сайлатиб олди, ўзини президент қилиб олди, ўзи учун ҳам кутилмаган мустақилликдан фойдаланиб, бутун мухолифатни, табиий, “Бирлик”ни сотиб, “Эрк” партияси тузганларни ҳам, йўқ қилиб юборди ва Ўзбекистонда тожиклар режимини яратди.

Ҳозиргача Лубянканинг амри билан иш олиб бораётган Ислом Карим режимининг мақсади ўзбекларни миллат сифатида, Ўзбекистонни давлат сифатида йўқ қилиш эди ва у бунга эришди. Қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда, ўзбекларни қирғин қилганда қисиб ўтирган ўзбеклар миллат сифатини йўқотдилар.

Ўзбекистоннинг иқтисоди ботмоқда, бизда ўртача ойлик қозоқлардан 8 баравар орқада, чўчқаларга айлантирилган ўзбек профессорларимиз қозоқ дворникларидан кам маош олишга чидаб ўтиришибди.

Миллионлаб ўзбеклар чет элларда мардикорчлик, минглаб аёлларимз фоҳишалик қилишмоқда. Ўзбекистондек давлатнинг бюджети ўша мардикорлар ва фоҳишаларнинг Ўзбекистондаги яқинларига юбораётган пуллари ҳисобига оёқда турибди, яъни Ўзбекистон давлат сифатини ҳам йўқотиб бўлди.

Бу режимга қарши бўлган Ўзбекнинг асл фарзандлари бирлашса эди, аҳвол бутунлай бошқача бўлар эди. Аммо, ҳали ҳам турли ҳаромийлар “Бирлик”дан одам сотиб олиб, турли ташкилотчалар тузиш билан оворалар.

Бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – ўзбекларни ҳар томонлама ўзини намойиш қилиб бўлган “Бирлик” атрофида бирлаштиришдир. “Бирлик”нинг бирлашув ўзаги бўлиш учун маънавий ҳаққи бор.

Чунки, айнан “Бирлик” Ўзбек тилини давлат тилига айлантиришга эришди, СССР демократлари билан ҳамкорликда Совет империясини йиқитишга эришди. 2003 йилда партияга айланган “Бирлик” Ўзбек миллатининг ва Ўзбекистон давлатининг аҳволига, касаллигига диагноз қўйди ва бу касалликларни тузатиш йўлларини кўрсатди. Ўзбекнинг сўнги йиллардаги тарихи, йилномасига айланган “Ҳаракат” журнали ва шу номли биринчи ўзбек хабар агентлигини яратди. Ўзбекистон ичида фаолият олиб бораётган ягона мухолифатчи ташкилот ҳам айнан “Бирлик”дир. Яъни, у миллат ва давлат олдидаги бурчини шараф билан бажарди ва бажармоқда.

Расмда – “Бирлик”нинг Навоий кўчасини тўлатиб ўтказган намойишларидан бири. Бу каби митинг ва намойишларни ичимиздан чиққан хоин-ҳаромийлар “кўча чангитиш” деб баҳолаб, Ислом Каримнинг ёрдамида тўхтатдилар ва Ўзбекистонда тожиклар режими яратилишига йўл очиб бердилар.