06 February 2014
21:24 -
Киевдаги инқилобни қўллашга уринган ўзбекистонликларни украин диаспораси қоралади
Шу йилнинг 29 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Ҳамза тумани суди кинооператор Умида Аҳмедова бошчилигида Украинадаги инқилобларни қўллаб, намойиш қилишга уринган 7 кишининг 2 нафарига йирик миқдорда жарима солган, қолганларини эса 15 суткага қамаган эди. Бугун Тошкентдаги украин диаспораси Ўзбекистон Байналмиллал марказида мазкур гуруҳни провакациячилар деб атаб, уларнинг бебошликларини кескин қоралади.
Шу муносабат билан украинларнинг «Славутич» маданий маркази директори Владимир Бойко томонидан тарқатилган баёнотда айтилишича, ўзбекистонлик бебошларнинг чиқиши ношукрлик ва улар томонидан Ўзбекистондаги украинларнинг инқилобларни қўллаб-қувватлаши ҳақидаги иддаолари уйдирмадир. Бойконинг айтишича, безорилар гуруҳи мамлакатимиздаги украинларни Шевченко ҳайкали ва Украина элчихонаси олдига митингга чорлаган.
“Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ украинлар ҳалол меҳнат қилиб, фарован ҳаёт кечиришмоқда. Аллақандай фирибгарлар диаспора вакилларини чалғитишга эриша олишмайди” дейди Бойко.
Кинооператор Умида Ахмедова бошчиилигидаги гуруҳнинг бундай иддао билан чиққанини билмадиг-у, аммо диаспора лидерининг чиқиши тушунарли. Ўзбекистон ҳукумати украинадаги ҳодисалардан чўчимоқда ва бугунги ҳаракат унинг яққол намунасидир, дейди мухбиримиз.