05 February 2014
23:04 -
Яхши хабар: Жиззахда цемент заводи ишга туширилади
Маҳаллий газеталарнинг ёзишича, Жиззах вилоятида яқин орада қиймати 114,2 миллон АҚШ долларига тенг цемент заводи қуриб битказилади. Мазкур корхона «Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати» ширкати томонидан қурилмоқда. Пудратчилар Туркиянинг Dal Teknik Makina ҳамда Германиянинг Gebr Pfeiffer SE компанияларидир. Заводнинг шу йил ёзда тўла қувват билан ишлай бошлаши айтилмоқда.
Завод ишга тушса йилига 760 минг тонна портландцемент ва 350 минг оқ цемент ишлаб чиқарилади. Цемент истеъмолчилар учун қиммат бўлган бизнинг мамлакатда йилига 7 миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади. Аммо кўриниб турибди, Жиззах заводининг ишга туширилиши ҳам бу борадаги вазиятни кескин ўнглай олмайди.
Шундай бўлса ҳам, иқтисодиёти ботиб бораётган Ўзбекистондек мамлакат учун оддий бир заводнинг ишга туширилишини ҳам яхши хабар дейиш мумкин, дейди мухбиримиз.