05 February 2014
22:24 -
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий марказининг янги сайти: қиёфа янги, моҳият ўша-ўша...

Хабарларда баён этилишича, сайт мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсати, инсон ҳуқуқларига оид янгиликлар, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари борасидаги тарғибот-ташвиқот билан шуғулланади. www.pravacheloveka.uz деб номланувчи веб нашр замонавий дизайн, қулайликларга эга. Ҳуқуқий адабиётлар базаси, халқаро норматив ҳужжатларни кўчириб олиш осонлаштирилган.
Аммо, минг афсуски, моҳият ўша-ўша, сайтидан ҳам кўриниб туршанидек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази деб аталадиган ташкилотнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига боғлиқ масалалар билан мутлақо иши йўқ, бу сайтдаги материалларнинг кўпчилиги бизнинг мамлакатга тегишли ҳам эмас, дейди мухбиримиз.