06 February 2014
07:54 -
Михаил Саакашвилидан кейин Гуржистон қўғирчоқ театрига айланмоқда, Қўғирчоқбоши - Бидзина Иванишвили. Ўзбекларга нима?
2004 йили “атиргул инқилоби” деб аталган воқеалар натижасида Президент Эдуард Шеварнадзенинг ўрнини эгаллаган Михаил Саакашвили Гуржистонни дунё танийдиган давлатга айлантирди. Демократияни ривожалантириш ва чет эл ёрдамларидан фойдаланиб иқтисодни ривожлантириш соҳаларида собиқ СССР ҳудудида Болтиқбўйи жумҳуриятлардан кейин биринчи ўринга чиқди.
Михаил Саакашвили раҳбарлигида тузилган ва ҳокимиятда бўлган УмумХалқ Ҳаракати Гуржистонни бундан ҳам юксакроқ нуқталарга олиб чиқиш йўлидан олиб кетаётган бир пайтда, аниқроғи 2011 йилда, узоқ йиллардан бери Россияда бизнес билан шуғулланиб келаётган миллардер Бидзина Иванишвили (1956 йилда туғилган) ўз мамлактига қайтиб келиб, сиёсат билан шуғулланишини эълон қилди ва президент бўлиб сайланиш кампаниясини бошлади.
У СССР парчалангандан кейин Россия фуқаролигини қабул қилган, 2002 йилда Франция фуқаролигини, 2004 йилда эса, Гуржистон фуқаролигини ҳам олишга улгурган экан. Шу фактларга асосланиб, Михаил Саакашвили истаса уни Гуржистон сиёсатига киритмасликка ҳам кучи етарди. Аммо, у демократлигини кўрсатиб, Иванишвилининг йўлини тўсишга ортиқча уринмади.
Бидзина Иванишвили Forbes журнали эълон қиладиган жаҳон бойларининг 229 кишилик рўйхатида $5,3 миллард бойлиги билан 153-чи ўринда туради. Солиштириш учун айтиш керакки, Гуржистоннинг йиллик Давлат Бюджети сўнги йилларда 4 миллиард доллардан ошган эмас.
Давлат Бюджетидан кўпроқ пулга эга бўлган Бидзина Иванишвили тезда “Гуржилар Орзуси – Демократик Гуржистон” номли партия тузди ва пули билан Саакашвилига мухолифатда бўлган ҳамма кучларни сотиб олиб бирлаштирди. Бу партия 2012 йил 1 октябрда ўтказилагн парламент сайловларида яна ҳаммани сотиб олиш ҳисобига ғолиб чиқди ва Бидзина Иванишвили шу парламент тарафидан Бош вазир этиб тайинланди.
Сайловлардан аввал Саакашвилининг ташаббуси билан Гуржистон президентлик давлатидан парламент давлатига айлантирилган эди. Шу сабабдан айнан Бидзина Иванишвили мамлакатнинг асосий раҳбарига айланди. Сайлов кампанияси давридаёқ бутун дунё демократ деб таниган Саакашвилини диктатор қилиб кўрсатишга уринган Иванишвили Россия билан алоқаларнинг бузилиши, Россия Гуржистон тракибидаги Абхазия ва Жанубий Осетияни босиб олиб, уларни номигагина мустақил давлатлар деб эълон қилишида ҳам ҳамма айбни Россия Президенти Владимир Путин ўзининг душмани деб ҳисоблайдиган Саакашвилига ағдаришга ҳаракат қилиб, Кремлнинг қўғирчоғи эканлигини очиқча кўрсатди.
Шуларни кўратуриб, Гуржистон халқи Иванишвилига овоз бергани, гуржилар - унинг пулига сотилганининг исботидир.
Бидзина Иванишвили ҳокимиятга келгандан кейин, Саакашвилининг командасига қарши очиқдан-очиқ репрессиялар бошлади. Арзимаган айблар билан собиқ собиқ Бош вазир Вано Мерабишвилидан тортиб, бир қатор вазирлар, вилоят ҳокимлари ва турли даражадаги мулозимлар қамоққа ташланди. Янги Бош вазир ўз гапларида Европа Иттифоқига кириш йўлидан қайтмаслигини гапирса ҳам, асосий урғуни Россия билан алоқаларни тиклашга сарфлади. Гуржистон халқининг қанчалик принципсиз ва сотилувчи эканлигини кўрган Ғарб давлатлари Иванишвилининг Европага интилиш риторикасини гўёки қабул қилиб, уни шу йўлда тутиш, Россиядан узоқлаштирш учун ўйин бошладилар.
Шундай қилиб Гуржистон турли ножиддий ўйинлар саҳнасига, тўғрироғи қўғирчоқ театрига айланиб кетди, дейиш мумкин. Саакашвили ҳуккумати аъзоларига қаши бошланган репрессив компанияга халқнинг кўз юмиши эса, халқ ҳали ҳам Иванишвилининг пулига умид қилаётганидан ташқари, Саакашвили ўз юртида фуқапроар жамияти шакллантиришга улгурмаганини кўрсатади.
2013 йилда Гуржистонда навбатдаги президент сайловлари бўлди. Яна пулнинг кучи билан Иванишвили президентлик курсисга ўз қўғирчоғи Георгий Маргвелашвилини сайлатди. Сўнгра ўзи истеъфога кетиб, ўрнига югурдаги Ираклий Гарибашвилини тайинлатди. Энг қизиғи, у “Бош вазирликдан кетиб, сиёсий саҳнанини тарк этаман, аммо ҳақиқий фуқаролар жамияти яратиб, халқ сиёсати билан шуғулланаман” деб, очиқдан-очиқ масхарабозлик қилишга бошлади.
Михаил Саакашвили ўзини ҳам қамоқ кутаётганини тўғри башорат қилиб, янги президент Георгий Маргвелашвилининг инаугурациясидан бир неча кун олдин турли учрашувлар ўтказиш учун (балки, шуни баҳона қилиб) Европа ва АҚШга сафарга кетди, кейин АҚШдаги бир Университетда дарс бериш баҳонасида мамлакатига қайтмади. У тўғри қилди, гуржи халқига ўз хатоларининг натижасини кўриш учун вақт берди.
Кўринишидан, Бидзина Иванишвили Владимир Путиннинг топшириғи билан ҳозирги босқичда Михаил Саакашвилини расмий сиёсий саҳнадан четлаштиришга эришди ва энди ҳали тарихда бўлмаган прецедент яратиб, ўзи давлатда ҳеч қандай лавозимга эга бўлмаса ҳам, шу давлатни бошқарган “буюк одам” сифатида тарих саҳифаларида қолмоқчи. Пул ва мол-мулк - чуқур гояларга эга бўлмаган одамни қандай жинни қилиши мумкинлигини Иванишвили мисолида жуда яхши кўриш мумкин.
Гуржистон матбуотининг хабарларига кўра, ўтган куни Бидзина Иванишвили ўз раҳбарлигида тузилган “Фуқаро” номли ноҳукумат ташкилотининг тақдимотида шундай дебди: "Менинг орзуим доимо эркин мамлакатнинг эркин фуқароси бўлиш эди. Шу сабабдан мен сиёсатга келган эдим, шу сабабдан сиёсатни ташладим. Энди мен фуқоролар секторидан туриб ҳокимиятни назорат қилмоқчиман ва бутун фуқаролар секторини бу ишга қўшилишга чақираман”.
Бунақа цинизмни ҳали дунё кўрмаган. Ҳокимият структурасига кирмасдан у ҳокимиятни назорат қилар эмиш!? Тушунмаганлар тушуниши керакки, ҳокимиятни жамият назорат қилиши керак. Агар кимдир бутун жамиятини битта ташкилотга бирлаштиролса, бу демократия деган нарсани йўқ қилиш ва янгича диктаторлик яратишдир.
Аслида, Иванашвили бутун фуқаролар жамиятини демократик шаклда ўзи бошқарадиган жамиятга айлантиролмайди. Унинг гаплари ҳам, тузган ташкилоти ҳам қўғирчоқ театрга мос нарсалар. Унинг ҳақиқий мақсади, юқорида айтилганидек, ҳокимиятнинг асосий нуқталарига ўз одамларини қўйиб, бутун давлатни қўғичоқ театри сифатида бошқариш.
Бунақа ишни кучли диктаторлар узоқ вақт қилолмаганлар. Демократия шиорилари остида қандайдир Бидзина қилолармиди? Қилолмайди.
Нима бўлганда ҳам, Бидзина Иванишвили воқеаси ўзбекларга ҳам дарс бўлиши керак. Русларнинг “Ақлли одам бошқаларнинг, аҳмоқлар ўзларининг хатоларидан ўрганадилар” мақолини тўғри тушуниб, гуржиларнинг хатосидан ўрганишимиз лозим.
Иванишвили сиёсий саҳнага чиқмасидан олдиноқ, Ўзбекистонда ўзимизниг аҳмоқларимиз айнан у қилган каби ишларни қилишга уринишган. Масалан, Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизи, мухолифатчиликка иддао қилаётган Салой Мадамин, Санжар Умар, Баҳодир Чори каби калтафаҳмлар қўлларига озгина пул тушиб қолиши билан ҳаммани сотиб оламиз деб ўйлашга бошлаганлари ва шу йўналишда баъзи қадамлар ҳам қилиб, шарманда бўлганлари тарихий факт.
Аммо, бизнинг аҳмоқларни Бидзинадан битта фарқлари бор. Бидзина аввал ўзининг дўсти, энди душмани деб ҳисоблаётган Саакашвили тарафидан яратилган демократик системани катта пул ёрдамида бузиб, ўзи диктаторлик қилмоқчи ва Путиннинг топшириғини бажариб, Гуржистонни янгидан Россияга вассал қилмоқчи..
Бизнинг бидзиналарда ҳеч нарсани бузиш нияти ҳам йўқ. Мақсадлари, ҳали Бидзинада каби миллиардлари йўқ бўлгани учун, бир чақа пул билан бир амаллаб Ислом Карим ўрнига ўтирволиш ва у ерда ўтириб миллардларга эришиш.
Буни қилолмайдилар, чунки, ўртада - Ўзбек миллати ва Ўзбекистоннинг келажагини ўйлайдиган, унинг ҳозирги касалликларини тўғри тушуниб ва бу касалликларга тўғри диагноз қўйиб, уларни тузатиш учун айнан Ўзбекистон ичида амалий иш олиб бораётган ягона ташкилот - “Бирлик” Партияси бор.