05 February 2014
21:44 -
Нурсултон Назарбой ядровий энергетикани ривожлантирмоқчи, аммо, Ислом Карим каби сиёсатда заиф эканлиги кўриниб қолмоқда

Лекин, Нурсултон Назарбойнинг шу учрашувда Украинадаги бўлаётган воқеаларга ўзича бахо бериб, Украина биринчи навбатда сиёсат билан эмас, иқтисод билан шуғулланса яхши бўларди, деб маслаҳат бериши унинг ўзини сиёсий савияси пастлигини кўрсатади. Чет эллик меҳмонлар ҳеч нарса демасалар ҳам, ичларида кулганлари шубҳасиз.
Чунки, бу дунёда ҳар қандай соҳадаги жиддий муаммо сиёсат билан боғлик, кўпинча сиёсатнинг том ўзидир. Украинанинг иқтисодий аҳволи яхши эмас, бу аҳволни Россияга орқа қилиб тузатиб бўлмайди, чунки Россия асосан табиий бойликларига суянадиган, замонавий маънода яхши ривожланмаган давлатдир. Шундай экан, украинларнинг Ғарбга интилишлари - асосан иқтисодий мақсадлар нуқатаи назаридан тўғридир.
Тожик аслли Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ўзини сиёсатчи эмас, иқтисодчилиги билан мақтаниши ҳам айнан унинг саводсизлигини кўрсатади. Президент биринчи навбатда сиёсатчи бўлиши шарт Лекин, Ислом Карим иқтисод нима эканлигини ҳам тушунмаётган одам эканлигини “Ҳаракат” Агантлигининг мухбир ва экспертлари аниқ далиллар билан кўп марта кўрсатиб беришган.