04 February 2014
17:49 - Фуҳуша Ўзбекистондан ҳайдатган МТСнинг ишлари зўр, орқага қайтиш вақти келмоқдами?
Ҳозир ҳамма биладики, Ўзбекистон Президентининг Фуҳуша лақаби билан танилиб бораётган қизи, табиий, отасининг ёрдами билан, шведларнинг Телиа Сонера (Telia Sonera) уяли телефон компаниясидан олинган 400 млн доллар атрофидаги пора қаршилигида унга Ўзбекистонда иш олиб бораётган русларнинг мобил алоқа оператори МТСнинг Ўзбекистондаги ширкатини олиб берганди.

МТС Ўзбекистондан кетганидан кейин бизда уяли алоқанинг сифати кескин тушиб кетди. Фуҳушанинг бу ишларида ўзбек миллатига мансуб россиялик энг катта бой, ҳотто Фуҳушаниннг дўсти деб ҳам айтилаётган Алишер Усмоновнинг қўли борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Бугун Алишер Усмоновга қарашли gazeta.ru номли ахборот воситасида МТСнинг ишлари зўр кетаётгани ҳақида бир эмас, 3 та хабар тарқатилди.

Нима эмиш, 2014-2016 йилларда МТСнинг йиллик даромади ҳар йили 2-3 фоизга ортармиш, МТС яқинда қабул қилинган янги дивидент (компания олган фойданинг акционерларга бериладиган қисми) сиёсати доирасида яқин икки йилда ичида дивидентлар учун 90 млрд рубль ажратармиш, МТС дунёнинг машҳур Apple компаниясидан тўғридан-тўғри iPhone олиш ҳақида музокаралар олиб боаётган эмиш.

Бу хабарларга асосланиб тахмин қилиш мумкинки, Алишер Усмонов ҳам Фуҳушадан юз ўгирган. Энди сиёсий саҳнада шамол бироз ўзгарса, тўғрироғи, Ислом Каримнинг тахти ҳозиргидан ҳам кўпроқ қимллаб қолса, Ўзбекистон Telia Sonera билан видолашиб, МТСни қайтариб келади. Уяли телефондан фойдаланувчилар учун яхши бўлади.