04 February 2014
19:45 -
“Дори-дармон” ширкатига янги раҳбар тайинланди

Ҳар ким тушунадики, Ўзбекистонда давлатнинг компаниясига бошлиқ шу компаниянинг Бошқарув кенгаши тарафидан тайинлагани лофдан бошқа нарса эмас. Бошлиқ юқоридан тайинланган, Бошқарув кенгаши уни бир овоздан тасдиқлаган, холос. Абдуғани Комилов ҳам, вақти келиб, қатор жиноятлари эвазига лавозимидан четлатилмаса бўлди.
Нима бўлганда ҳам, мамлакатни фармацевтика воситалари билан таъминовчи мазкур компания муҳим идорадир.Унинг негизида 8 та акционерлик жамияти, 10 та шўъба корхона мавжуддир. Улар 17 та улгуржи дори-дармон омбори ва 15 та текширув лабораторияси ва мингдан ортиқ дорихонани назорат қилади.