04 February 2014
15:53 - Қишки Олимпиада ўйинларида 3 ўзбекистонлик қатнашади, уларнинг ичида ўзбек йўқ
7 февралда бошланадиган ўйинларда Ўзбекистондан 3 спортчи қатнашади. Булар - Ксения Григорьева ва Артем Воронов (слалом ва буюк слалом), Миша Ге (музда учиш).

Сочига борадиган Ўзбекистон делегациянинг биринчи қисми 5 февраль куни ўша ерда Ўзбекистон байроғининг кўтарилиши маросимида қатнашиш учун кеча учиб кетибди. Қолганлари бугун кетишар экан.

Ўзбекистон спортчилилари 1994 йилдан бошлаб бешта Қишки Олимпиада ўйинларида қатнашиб келишмоқда. Ҳаммаси бўлиб 33 спортчи қатнашган. Биттагина медаль олинган, у ҳам бўлса, олтин.

Ўзбекистон Миллий Олимпиада Комитетининг хабарида Ўзбекистон делегациясининг спортчи бўлмаган аъзоларини ош билан тўйдириш учун қозон олиб кетилган-кетилмагани айтилмайди. Ўзбекистон делегациясининг ичида турли мулозимлар ҳам борлиги шубҳасиз. Ҳар ҳолда улар ўзбек бўлса керак, ўзбек учун эса, миллий туйғудан ҳам ош баланд туради.