Собиқ “Эзгулик”чи, бир неча йилдан бери АҚШда яшаб келаётган ва 2012 йилнинг 21 январида Чикаго аэропортида террорчилик ишига аралашганлик айби билан ҳибсга олинган Жамшид Мухторов қамоқхонада очилик эълон қилгани ва у бу ҳолни ўзига нисбатан руҳий босимлар ўтказилаётгани билан изоҳлагани ҳақида 2012 йил 11 майда хабар қилгандик.
Ҳозир маълум бўлишича, у ўз адвокатлари орқали Колорадо штатнинг маркази бўлмиш Денвер шаҳридаги судга мурожаат қилиб, ўзига қарши Миллий Хаавфсизлик Агентлиги тарафидан тўпланган маълумотлар ҳақ-ҳуқуқларини поймал қилишини даво қилибди.
Ҳозир 37 ёшда бўлган Жамшид туппа-тузик ҳуқуқ ҳимоячиси эди. Кейин, аниқроғи, 2007 йилда АҚШдан бошпана олиб, бу мамлакатга келди, кутилмаганда ҳуқуқ ҳимоячилигидан терроризмни афзал кўриб, террористларга қўшилиш ҳаракатига тушди. Мана энди АҚШ демократияси берган имкониятлардан фойдаланмоқчи бўлган оддий масхарабоз. Яъни, ўзининг террористларга қўшилиб қолганлигини исботловчи аниқ маълумотлар "ёмон" йўл билан тўпланганидан норози. Бошқа мамлакатда бунақаларни аллақачон дорга осиб бўлишарди.