30 January 2014
21:20 - Ўзбек хабарчилигида навбатдаги масхарабозлик: АҚШда плотина ва буюк гидроэнергетик объектлар қуриш тақиқланибди
Ўзбекистоннинг иқтисоди ботиб бораётган, Ўзбекистонда ўртача ойлик ҳатто Қозоғистондан 8 баравар кам экан, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан 2-3 баравар кам маош олишаётгани туфайли, Қозоғистонга бориб дворниклик қилиш орзуси билан яшашар экан, узоқдаги Америкада шундай қонун чиққани билан кимнинг иши бор?

Тўғри, хабарчилиик ҳамма нарсани хабар қилишни кўзда тутади. Агарда Ўзбекистон хабар воситалари, бошқа давлатларда каби, ҳар куни юзлаб хабар тарқатсалар эди, кимнидир АҚШдаги плотиналар қурилиши ҳам қизиқтириб қолиши мумкин эди. Аммо, Ўзбекистонда давлатнинг расмий хабар агентлиги бўлмиш ЎзА аввал 10 та атрофида хабар тарқатарди, “Харакат” Агантлиги устидан кулавергач, ЎзАда хабар сони 20 га чиқди. Бошқа хабар воситалри кунига 5-6 та хабар тарқатиш билан шуғулланадилар.

АҚШдаги жузий бир қонун ҳақида хабар берган 12news.uz сайтидаги аҳмоқлар Америка билан шунчалик қизиқишар экан, нима учун у ерда Ўзбекистоннинг номи олинган воқеалар ҳақида ҳам хабар беришмайди. Масалан, қароргоҳи Вашингтонда жойлашган дунёга машҳур Фридом Хауз ташкилоти Ўзбекистонни жаҳондаги 10 та энг ёмон диктаторликлар рўйхатига киритгани ҳақида.

Нега бу 12news.uz Ўзбекистоннинг фундаментал масалаларига ҳеч эътибор бермайди? Иқтисодимиз чўкаётгани, ўзбекистонликлар қозоғистонликлардан 8 баравар кам маош олишини ёзмайди? Нега бу масалада ҳукуматдан изоҳ талаб қилмайди? Бундай саволлар кўп.

Вақти келади, бу сайтнинг журналистлари ўзбек халқига хоинлик қилаётганлари учун миллат олдида жавоб берадилар. Ёки бу сайт ҳам тожикларнинг қўлидами?