30 January 2014
20:53 -
Украинада ўзгариш йўқ: Мухолифат-ҳукумат қарама-қаршилиги янги поғаналарга чиқмоқда
Мухолифатнинг талабларига қўлоқ солгандай бўлиб кўринган Президент Янукович мухолифатнинг талабларига қўлоқ солгандай бўлиб, ўтган куни ҳукуматни истеъфога жўнатди, Олий Рада эса, 16 январда айнан мухолифатга қарши қабул қилинган репрессив қонунларни бекор қилди.
Шундан кейин келишув жараёни тезлашади, деган умид бор эди. Бўлмади. Олий Рада мухолифатнинг қаршилигига қарамасдан кеч номи чиройли бўлган “амнистия ҳақида” қонун қабул қилди. Бу қонунга кўра, мухолифат-ҳукумат қарама-қаршилиги давомида ҳибсга олинганлар озод қилиниши, жуда кўп намойишчиларга қарши очилган жиноий ишлар бекитилиши лозим эди. Ўша кунлардаги миршабларнинг ҳаддан ошган қўполликларига ҳам кўз юмиларди.
Аммо, қабул қилинган қоунда айтилишича, бу қонун кучга кириш учун намойишчилар уйларига тарқалишлари керак. 15 кун ичида шундай қилинмаса, амнистия ҳақидаги қонун кучини йўқотади.
Табиий, мухолифат бунга кўнмади. Чунки, ҳозир уларнинг асосий мақсади - Призидент ва парламентни қайтадан сайлаш. Намойишчилар уй-уйига тарқалса, ҳукумат ҳеч қандай сайлов ўтказмаслиги ўз-ўзидан маълум.
Бунинг устига, “амнисти қонуни” қабул қилиниши пайтида конституцион нормалар” бузилган, дейишмоқда мухолифат лидерлари.
Хуллас, қарама-қаршилик кучаймоқда. Киев марказидаги намойишчилар аллақачон қуриб олган лагерларини мустаҳкамлашга бошладилар.
Мухолифат лидерлари курашни давом эттириш масаласида қатъий эканликлари расмдаги позаларидан ҳам кўриниб турибди.