30 January 2014
20:27 -
Келажаги чет элларда мардикорлик ёки фоҳишалик қилиш бўлган ёшларимиз ҳозирча шахмат билан банд
ЎзАнинг бугунги хабарида айтилишича, Тошкентда 8-16 ёшли шахматчилар ўртасида ўтказилаётган мамлакат чемпионати қизғин паллага кирибди.
Хабарда турли ёшлар гуруҳи ичида ким-кимни ютгани, ким қанча очко тўплагани битталаб санаб чиқилади. Аммо, нимагадир ёшларимиз шахмат ўйнашни билиши ва шу каби мусобақаларнинг ўтказилиши - ҳамма ишнинг бошида турган Президентимиз Ислом Каримнинг ёшларга қилаётган ғамхўрлигининг натижаси эканлиги тилга олинмайди. Хабарчиларимиз нега банчалик пасткашлик даражасига тушишганини тушуниш мумкиндир.
Ўзбек журналистлари, бутун ўзбек халқи каби, Ўзбекистоннинг иқтисоди ботаётгани, иқтисоднинг асосий кўрсатгича бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Қозоғистондан 8 баравар орқада эканлигимизни, аҳолининг ўртача ойлигида ҳам шунча фарқ борлигини, қозоқларда ўртача ойлик 683 доллар бўлса, бизда бор-йўғи 90 доллар атрофида эканлигини билишмасди. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан 2-3 баравар кам маош олишини эса, журналистларни қўйиб туринг,ч ўчқаларга айланган профессорларимизнинг ўзи ҳам билмасди.
“Ҳаракат” Агентлиги бу рақамларни очиқлади. Ўзбекистонда ошкоралик бўлмаса ҳам, 21 асрда ҳар қандай янгилик ҳар қандай жамиятга кириб боради. Ҳозир шундай бўлмоқда. Профессорларимизга ҳам бу рақамлар етиб борганини ва улар аҳволлари ғариб эканлигидан эмас, орқасида “Бирлик” Партияси турган қандайдир ахборот воситаси уларни чўчқа деб айтганидан дарғазаб бўлишаётганидан биз ҳам хабардормиз.
Аслида, мақсадимиз ҳам шу эди. Кейинги босқичда чўчқа ҳолига келганларидан талвасага тушган профессорларимиз уйқуларини йўқотадилар, кейин дод деб бақиришга бошлайдилар. Ўшанда Ислом Карим қаерга қочишини ҳозирдан ўйлаб қўйгани яхши.
Хўш, мабода, профессорларимизнинг кўзи очилмаса, умуман олганда, ўзбекнинг кўзи очилмаса нима бўлади? Бугун ЎзАнинг хабаридан номма-ном санаб чиққан ёш шахматчиларимизнинг мутлақо кўпчилиги 5-10 йилдан кейин Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда мардикорчилик ва фоҳишалик қилади.
Бу аччиқ ҳақиқатдир. Фарзандларимизнинг келажаги шундай бўлмаслиги учун, Ўзбекистондаги Ислом Карим раҳбарлигида ҳукумронлик қилаётган тожиклар режимига қарши биз курашишимиз лозим.