Сурияда ҳукумат ва мухолифат гуруҳлари ўртасида узоқ вақтдан бери давом этаётган уруш натижасида юз минглаб сурияликлар қўшни мамлакатларга, жумладан Туркияга қочиб келаётганларини ҳамма билади.
Аммо, шу ҳам маълумки, Суриядаги мухолифатнинг турли гуруҳлари, масалан ал-қоидачилар билан дунёвий мухолифат гуруҳлари ўртасида ҳам уруш кетмоқда. Айнан Ал-Қоидага тегишли Шом Ислом Давлати гуруҳи ва дунёвийларнинг Эркин Сурия Армияси ўртасида Туркия билан чегараларга яқин жойларда бўлаётган уруш туфайли бугун 3,5 минг маҳаллий туркман Туркиянинг Килис вилоятига қочиб келгани ҳақида Туркия ахборот воситалари хабар бердилар. Туркман қочқинларининг сони бундан ҳам кўп бўлиши кутилмоқда.
Қочқинларнинг Килис ҳамда унга қўшни бўлган Ғозиантеп ва Шонлиурфа вилоятларидаги махсус лагерларга жойлаштирмоқдалар. Уларнинг кўпчлиги яқин-орада орқага қайтишни ўйлаётгани ҳам йўқ. Вазият бироз яхшиланса, дарҳол орқага қайтиш ниятида бўлганлар чегарага яқин жойлардаги мактабларга жойлаштирилмоқда экан.
Қаранг, Туркияда туркман қочқинлар уларнинг келажак режаларига қараб жойлаштирилмоқда. Уч ярим йил аввал юз мингга яқин қирғизистонлик ўзбек қирғиз фашистларидан қочиб Ўзбекистонга ўтганда, Ислом Карим уларни бир неча кундан кейин зўрлаб Қирғизистонга қайтариб юборган ва давлат тўнтариши йўли билан ҳокимиятга келганлар уюштирган сайловларда ўзбеклар ҳам қатнашгани ҳақидаги фикрнинг тасдиқланишига йўл очиб берганди. Ўшанда Ислом Карим ёрдамида ҳокимиятини гўёки расмийлаштириб олган Қирғизистон ҳукумати ҳозиргача ўзбекларни тарихий ерларидан сиқиб чиқариш билан шуғулланмоқда. Минг афсуски, миллат сифатини ҳам йўқотиб, қорамоллар подасига айланган дунё ўзбекларининг бу билан иши йўқ.
Фақат “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги бу масалага эътибор бериб, ўзбекларни ҳимоя қилишга уринмоқда.
АҚШнинг элчиси Ташқи ишлар вазирлигига келиб-кетди, аммо, нимага келиб-кетди?
Ўзбекистоннинг масхарабоз хабар воситаларидан бири, АҚШэлчиси Жорж Крол бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилингани ҳақидаги навбатдаги хабарга айнан шундай сарлавҳа қўйибди. Хабарга кесатиш каби сарлавҳа қўйилиши тасодифан бўлса керак. Аммо, Ўзбекистонда ташқи ишлар вазирлиги ҳар куни дасталаб элчиларини қабул қилади, бироқ, хабарларда қабул қилишнинг сабаби нималиги, нима масалалар тилга олингани умуман айтилмайди. Шу сабабли, Жорж Кролнинг ТИВга келиб, кейин кетганини гапириш жуда мантиқлидир.
Ҳозир дунёда замонавий хабарчилик иккинчи нонга айланган бўлиб, хабарларда бирон воқеани, масалан, элчининг вазирликка келиб-кетганини билдиришдан ҳам кўпроқ, бу воқеани таҳлил қилиш ва бундан ҳам муҳими, воқеага маълум бир тарафнинг манфаатлари нуқтаи назаридан қараш одатга айланган. Ўзбекистонда замонавий хабарчликнинг ўзи бўлмагани сабабли, бизда бу каби воқеалар таҳлил ҳам қилинмайди.