28 January 2014
22:54 -
Ислом Карим раҳбарлигида Болалар Спортини Ривожлантириш Фондининг Ҳомийлар Кенгаши йиғилди
Яқин орада Ўзбекистон Президенти бу каби йиғилишларда қатнашгани ҳақида хабар бўлмаган эди. Бунга ўхшаш йиғилишлар унинг Фуҳуша лақабли қизи иштирокида оламшумул воқеа сифатида ўтказилар ва бу ҳақда хабарлар бериларди. Балки, Ислом ака Фуҳушанинг ўрнини олмоқчидир.
Болалар спорти муҳим нарса. Ислом Карим раҳбарлигида ўтказилган хабарда унинг расми берилмаган бўлса ҳам, спорт объектлари қуриш ва эскиларини таъмирлаш учун Фонд тарафидан 107 млрд сўм ажратилгани айтилади. 2013 йилда 112 дона болалар учун спорт объектлари ишга туширилибди. Яхши хабарлар.
Аммо, савол тўғилади, Ўзбекстон Президенти мамлакатимизнинг иқтисодий аҳволи тўғрисида тўғридан-тўғри ёлғон маълумотлар бериб боришга, ҳақиқий аҳволимизни халқдан бекитиб келишга ўрганканку, спорт соҳасида ҳам шу ишини давом эттирмаяптими? Шунча спорт объекти қурилганми, яна шунчаси қуриладими?
Ўзбекистоннинг иқтисоди Қозоғистонга нисбатан 8 баравар орқада. Аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам шунча орқадамиз. Аҳолиси Қозоғистондан 2 баравар кўп бўлган Ўзбекистонда Давлат Бюджети Қозоғистондан 3 баравар кам. Демак, давлат ҳаражатларимиз бўйича қозоқлардан 6 баравар орқадамиз. Яъни, уларга нисбатан қашшоқ мамлакатмиз.
Шундан экан, болалар спорти учун Ислом Карим қаердан маблағ олмоқчи. Унинг қизи шведларнинг Телиа Сонера (Telia Sonera) мобил телефон компаниясидан 300 млн доллар пора олгани Швеция телевидениесининг кўрсатувларида ҳам тилга олинганди. Фуҳуша ўша пулларни болалар спортини ривожлантириш учун отасининг Фондига бердимикан?