28 January 2014
20:05 -
Украина ҳукумати истеъфога жўнатилди
Бугун тушдан кейин Украина Президенти Виктор Янукович Бош вазир Николай Азаровнинг эрталаб берилган истеъфо аризасини қабул қилди. Украинада Бош вазирнинг истеъфоси қабул қилиниши, бутун ҳукуматни истеъфога жўнатишдир.
Бош вазир вазифасини вақтинча бажариб туриш вице-премьер Сергей Арбузовга топширилди. Қонституцияга кўра, янги ҳукумат Президент тарафидан Олий Раданинг кўпчилиги қўллаб-қувватлаган ҳолда тайинланади.
Айни замонда, вилоятларда ҳокимиятларни босиб олиш, баъзи жойларда халқ ҳокимияти деб аталган маъмуриятларни тайинлаш жараёнлари кетмоқда. Масалан, Черновци вилоятида ҳокимиятдаги Регионлар Партияси ва унинг югурдаги бўлмиш Коммунистик Партиянинг вилоят бўлимларини тақиқлашгача боришди.
Киевда эса, Аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазирлигининг биноси босиб олинган.
Бир кунлик мажлис ўтказиш учун навбатдан ташқари сессияга йиғилган Олий Рада эртага ҳам ўз ишини давом эттиришга қарор қилди. Энди депутатлар янги ҳукумат тайинланмагунча ишларини давом эттирсалар керак.
Президент Янукович ва унинг яқин одамлари ЕИнинг Иттифоқни кенгайтириш ва Европа сиёсати бўйича комиссари Штефаном Фюле билан учрашмоқда. Эрта-индин Киевга ЕИнинг ташқи ишлар бўйича комиссари Кэтрин Эштоннинг ҳам келиши кутилмоқда.
Расмда – Азаров (чапда) ва Янукович.