20 January 2014
09:23 -
Малайзияда насронийларга “Оллоҳ” сўзини ишлатиш тақиқланди

Бундан бир неча кун аввал Малайзиянинг суди насронийларга “Оллоҳ” сўзини ишлатишни тақиқлаган эди. Кеча Малайзия қироли Абдул Ҳалим Муадзам Шоҳ ҳам буни қўллаб-қувватлабди.
Аҳолиси 30 млн атрофида бўлган бу мамлакатда насронийлар, сони бўйича, мусулмонлар ва буддачилардан кейин учинчи ўринда турадиган йирик жамоадир. Улар шу пайтгача “Оллоҳ” сўзини худо, тангри, парвардигор маъносида ишлатиб келар эдилар.
Худони ягона деб биладиган мусулмонлар Оллоҳ сўзини ишлатишни ташвиқ қилиш ўрнига, уни бу шаклда тақиқлашга уринишлари мантиқсизликдир. Бу мантиқсизлик - Қуръоннинг нусҳаларини ёққанларга қарши чиқишлар айнан мусулмонларнинг ўлимига сабаб бўлгани каби воқеаларни эслатади, холос.