20 January 2014
08:30 -
Киевда кечаси билан намойишчилар ва милициянинг махсус отрядлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда

АҚШ расмийлари Украина ҳукуматидан махсус отрядларни Киев марказидан олиб чиқиб кетишни талаб қилиб, акс ҳолда бу мамлакатга қарши санкциялар киритилиши мумкинлигини билдиришди.
Мухолиф гуруҳлардан бири бўлган “Удар” Партиясининг лидери, машҳур боксчи Виталий Кличко Президент Янукович Киевда бўлаётган воқеаларни тинч йўллар билан тўхтатиш тарафдори экани, бугун бу йўналишда иш бошлайдиган ҳукумат ва мухолифат вакилларидан иборат комиссия тайёрланаётганини билдирди.
Собиқ Ички ишлар вазири, яқинда беркутчилар тарафидан калтакланиб, касалхонада ҳам ётиб чиққан Юрий Луценко Фейсбукдаги саҳифаси орқали ҳамма украиналикларни Евромайдонга чақирди.
Хуллас, Украинада аҳвол жиддий шаклда ёмонлашиб бораётгани шубҳасиз.