19 January 2014
08:42 -
Бош масхарабоз Ислом Каримнинг Вазирлар Маҳкмаси мажлисидаги нутқидан хулоса: Ўзбекистоннинг аҳволи “Ҳаракат” айтганидан ҳам даҳшатлироқ

Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулотнинг ҳажми ўтган йили 8 фоизга ошгани, бу йил 8,1 фоизга ортишини алоҳида урғулаган Ислом Карим, одатдагидек, Ялпи Ички Маҳсулотнинг ҳажми қанча эканлигини айтмайди. Айтса шарманда бўларди. Чунки, аҳолисининг сони биздан 2 бараварча кам бўлган Қозоғистонда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми биздан 4 баравар кўп. Яъни, киши бошига тахминан 8 баравар кўп. Аҳолининг ўртача ойлиги орасида ҳам айнан шунча фарқ бор. Қозоқларда расмий хабарларда айтилишича, ўртача ойлик ўтган йили $683 га чиқибди, бизда эса, ўртача ойлик халқдан яширилади. Аммо, “Ҳаракат” Агентлиги ўртача ойлик $90 атрофида эканлигини аниқ кўрсатиб берди. Шундай фарқни халқдан бекитаётган президентини нима деб аташ керак? Масхарабозми, давлат ва миллат душманими? Ҳаммаси бирга.
Ислом Карим ҳар доимгидек ўтган йили ҳам 1 миллионга яқин янги иш жойи яратилганини айтади. Аммо, 4-5 миллион ўзбек юрт ташқарисида ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланмасдан мардикорлик қилиб, Ўзбекистондаги оиласини боқаётгани, Ўзбекистоннинг бюджети уларнинг ёрдами билан оёқда турганини айтмайди. Минглаб ўзбек аёллари чет элларда фоҳишалик қилаётгани билан унинг иши ҳам йўқ.
Шундай бўлса ҳам, Ислом Карим истар-истамас баъзи сирларни очиқлашга мажбур бўлиб қолганини урғулаш лозим. Унинг айтишича, “2014 йилнинг 1 январидан бошлаб Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 12 фоиздан 10 фоизга туширилди.” Молиячиликни биладиган ҳар қадай одам тушунадики, бундай тушиш - молиявий инқиро келаётганининг биринчи сигналидир. Масалан, АҚШ 2008 йилда бошланган инқироздан кейин бундай ставкани 3 фоиздан 0,25 гача тушириб қўйган эди. Шу кунларда унинг ортиши, яъни, иқтисоднинг тузалгани тан олиши кутилмоқда.
Ўтган йил якунларига кўра, ташқи давлат қарзи Ялпи Ички Маҳсулотга нисбатан 17 фоизни ташкил қилибди. Ваҳоланки, яқингача Ўзбекистон ташқи қарзи йўқлиги билан мақтаниб келарди. Мана ташқи қарзимиз бир йилда йўқдан 17 фоизга чиқибди. Бизда Ялпи Ички Маҳсулот 50 млрд доллар атрофида, демак, қарз тахминан 9 млрд долларга чиқибди-ку!? Бу Давлат Бюджетининг даромад қисмига яқинлашиб қолган рақамку!? Бу кетишда, яқинда чет элдаги мардикорларнинг Ўзбекистоонга юбораётган пуллари ҳам давлатни банкротликдан қутқаролмайди. Бунинг устига Россия у ердаги мардикорларимизнинг сонини камайтирмоқчи.
Ислом Карим ва унинг ҳукумати иқтисодни тузутиш учун қандай инқилобий режалар яратиш ҳақида ўйлаши керак. У эса, масхарабозлик билан овора.