19 January 2014
06:12 -
Украина Президенти мухолифатни бўғишга қаратилган қонунларни имзолади, у Путиннинг йўлидан кетмоқчими?

Аввал айтиш керакки, мухолифатнинг ҳар қандай норозилик тадбирини куч билан тарқатиб юборишга ва уларнинг ташкилотчилари ҳамда иштирокчиларига қарши жиноий иш очишга асос бўладиган қонунлар Ғарб давлатлари, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ ва Европа Кенгаши тарафидан қораланди, аммо бу ҳам Януковични тўхтатолмади.
Баъзи экспертларнинг фикрича, ҳукумат бу қонунларга асосланиб, Киевдаги Мустақиллик Майдонида 1,5 ойдан бери тўхтовсиз давом этаётган митингларни куч билан тарқатиб юборади, мамлакатда Россия ёки Ўзбекистонда каби полиция давлати ўрнатилади. Виктор Янукович буни қилолса, кейинги қадами Россия, Қозоғистон ва Белорусия тарафидан яратилган Божхона Иттифоқига кириш жараёни бошланади, Украина ЕИга кириш эшигини ўзи бекитган бўлади. Владимир Путин байрам қилади.