19 January 2014
10:57 -
Қримтатарлар машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Зампира Асанова билан видолашдилар

Табиий, марҳума билан видолашиш ва дафн этиш маросимда марҳумани яқинларидан ташқари, қримтатарларнинг лидери Мустафа Жамилўғли ва миллатнинг кўзга кўринган намояндалари қатнашдилар. Жаноза нaмозини Қрим муфтийси Эмирали Аблаев қилдирди.
Расмда, чап тарафда Эмирали Аблаев, ўнг тарафда Мустафа Жамилўғли ва Қримтатaрлари Миллий Мажлисининг яқинда сайланган раиси Рефат Чубаров.
“Ҳаракат” Агентлиги қримтатарларнинг ўз ватанларида қайтадан оёққа туриш учун олиб бораётган курашлари ҳақида мунтазам хабар бериб келар эди. Ярим йилча агентликнинг Интернетдаги сайти ишлатилмайдиган қилиб қўйилгани сабабли, Қримтатаралари Миллий Мажлисига тузилган йилидан бери лидерлик қилиб келаётган Мустафа Жамилўғлининг бир неча йилдан бери айтиб келинаётган истеъфо истаги қабул қилингани ва унинг ўрнига ўринбосари Рефат Чубаров сайлангани ҳақида хабар беролмадик.
“Бирлик” Партияси раҳбари Абдураҳим Пўлат ўша куниёқ Руфат Чубаровга табрикнома юборар экан, у нафақат қиримтатрлар, балки, бутун туркларнинг буюк фарзанди Мустафа Жамилўғлининг ишини шараф билан давом эттиришига ишонч билдирганди. Қримтатарлари Миллий Мажлисининг Котибияти Абдураҳим Пўлатга шу муносабат билан миннатдорчилик изҳор қилди.