17 January 2014
08:05 - Қозоғистонда ўртача ойлик $683, Ўзбекистонда $90 бўлса керак
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Статистик Қўмитаси ўтган йили эълон қилган маълумотларга кўра, Қозоғистонда 2012 йилнинг охирида ўртача ойлик 665 доллар бўлса, бизда 85 доллар эди. Ҳозир Статистик Қўмита 2013 йилнинг охирига оид маълумотларни тарқатди. Унга кўра, Қозоғистонда ўртача ойлик бироз юксалиб $683 га чиқибди. Ўзбекистон ҳақида маълумот йўқ эмиш.

“Ҳаракат” Агентлиги Ўзбекистоннинг иқтисодига оид рақамларни халққа етказиш йўлида иш бошлагандан кейин, Ислом Каримнинг режими бундай рақамларни МДҲнинг Статистика Қўмитасига ҳам бермай қўйганга ўхшайди.

Таҳмин қилиш мумкинки, Ўзбекистонда ўртача ойлик 90 долларга чиққан. Ана энди солиштириб кўринг, Қозоғистондан қанчалик орқадамиз. Шу сабабли, миллионлаб ўзбеклар чет элларда мардикорлик, минглаб ўзбек аёллари фоҳишалик қилишга мажбур бўлмоқдалар. Ўзбекистон аҳолиси қашшоқликдан бироз юқори яшаётган бўлса, ўша мардикорлар ва фоҳишаларимиз ҳисобигадир. Аслида, уларга сажда қилиб яшашимиз керак. Ўзбекистон раҳбарлари ҳам.