17 January 2014
02:28 - Москвада 29 ёшли ўзбек ваҳшийларча ўлдирилди. Ўзбек қачон кўзини очади, қачон қайтадан миллат бўлади?
Русларнинг "Интерфакс" агентлиги тарқатган хабарга кўра, кеча соат 23 лар атрофида Москва шаҳрининг шимолий қисмидаги уйнинг ҳовлисида, 29 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг ўлиги топилган. Суд-медицина экспертлари унинг танасига 20 дан ортиқ марта пичоқ урилганини аниқлашган.

Бу воқеа бўйича текширув ўтказаётганларнинг фикрича, қотилликни миллатчилар қилишган. Савол туғилади: Ўрис миллатчилари ўзбекистонлик ўрисни ўлдиришармиди? Йўқ. Демак, ўрислар ўз хабарида айтмаса ҳам тушунса бўладики, ўлдирилган одам ўзбекдир.

Бундай воқеалар оммавийлашиб бораётгани ҳозир ҳеч кимга сир эмас. Аммо, на Ўзбекистон режимининг, на ўзбекларнинг ҳеч нарса билан иши йўқ. Айнан шу режим давлатимиз иқтисодини чўктириб, миллионлаб ўзбекларни чет элларда мардикорчлик қилишга мажбур қилди-ку.

Аслида, бу - Москванинг топшириғи билан Ўзбекни миллат сифатида, Ўзбекистонни давлат сифатида йўқ қилиш учун Ислом Карим раҳбарлигидаги иш олиб боаётган Ўзбекистондаги тожиклар режимининг ўзбекларга қарши жиноятларидан биттасидир, холос.

Аммо, асосий айб, миллатлигини унутган, миллий ғурурини йўқотиб, бу режимга чидаб келаётган ўзбекларнинг ўзидадир. Ўзбек кўзини очиб, кимлигини эсламаса, ҳар қадамда уни сотаётган хоинларни жазолаш, Миллат ва Давлатнинг келажаги учун курашаётганларни тақдирлаш ва қўллаб-қувватлашни ўрганмагунча, бу аҳволдан чиқолмайди.