17 January 2014
17:34 -
Нурсултон Назарбой 2050 йилгача мўлжалланган стратегик режаларини эълон қилди, Ислом Каримнинг қандайдир режаси борми? Ўзбеклар қачон кўзини очади?

Мурожаат қуйидагича бошланади: “21 асрнинг Қозоғистони – “ноль”дан бошланиб, икки ўн йиллик ичида қобилиятли, меҳнатсевар, чидамли халқ тарафидан яратилган мамлакатдир.”
Нурсултон Назарбойнинг гаплари тўғри, ҳақиқатда Қозоғистон Совет даврида ҳам ҳақиқий давлат эмас, оддий ҳудудий тизимдан бошқа нарса эмасди. Мана ҳозир дунё Марказий Осиё деганда Қозоғистонни тушунадиган ҳолга келдик.
Ваҳоланки, асрлардан бери Марказий Осиёда ўзбеклар етакчи ролини ўйнадилар, ҳатто Совет замонида ҳам айнан Ўзбекистон - ҳақиқий давлат, Марказий Осиёнинг “юзи” эди. Мана 20 йил ичида Ўзбекистон давлат сифатини йўқотди. Иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, демак, одамларнинг ўртача ойлиги бўйича ҳам, қозоқлардан 8 баравар (яъни, 800 фоиз) орқада қолдик. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади. Давлат чет элларда мардикорлик қилаётган миллионлаб ўзбек эркакалари (уларни эркак деб бўлса агар) ва фоҳишалик қилаётган минглаб ўзбек аёлларининг Ўзбекистонга юбораётган пуллари билан оёқда турибди.
Бунинг устига, қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёққанида қисиб ўтиган ўзбеклар миллат сифатини ҳам йўқотдилар.
Мана кўраяпсиз, 20 йил ичида Қозоғистон нима бўлди, Ўзбекистон нима бўлди?
Нурсултон Назарбой ўзининг мурожаатида 2050 йилгача Қозоғистонни дунёнинг энг ривожланган 30 мамлакати сафига қўшиш режасини эълон қилди.
Хўш, Ислом Каримнинг Ўзбекистон иқтисодини ҳеч бўлмаса чўкишдан қутқарадиган режаси борми? Йўқ, бу саводсиз иқтисодчи бунақа нарсаларни тушунмайди ҳам. Аммо, ҳозир айбни қизи билан масхарабозлик қилиш даражасига тушган бу инсондан эмас, ўз тақдирига ҳам бефарқ бўлиб қолган ўзбекларнинг ўзидан қидириш керак.
“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ўзбекларнинг мутлақо кўпчилиги овқат ейиш ва туалетга бооришдан бошқа ҳеч нарсани билмайдиган қорамоллар подасига, зиёлиларимизнинг мутлақо кўпчилиги чўчқаларга айланганини гапирмоқда. Бу нарса мухолифатчиликка даъво қилиб юрган турли гуруҳчаларга оид. Демак, биринчи навбатда ўзбекларни бу аҳволдан чиқариш, уни қайтадан миллат қилиш лозим. Ана ундан кейин 2050 йил ёки ундан ҳам узоқроқ йилларнинг режалари ҳақида ўйлаш мумкин.
Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг! Ўзбекистоннинг ва ўзбкек миллатининг муаммоларини тўғри тушунадиган ва ифодалайдиган ягона куч “Бирлик” Партиясидир. Унинг келажагини ҳам белгилайдиган “Бирлик” бўлади.