
Туркиянинг Қора Денгиз бўйидаги Ўрду вилоятининг маркази бўлмиш Ўрду шаҳрида 4 қаватли уйнинг энг юқори қаватида яшайдиган 26 ёшли Ойлин Ўзбек очиқ деразадан тушиб кетган 2 ёшли ўғли Арасни ушлаб қолиш учун, унинг орқасидан сакрабди ва бола билан ерга тушибди. Бетон ерга тушган она-бола тирик қолганига ишониш қийин, аммо шундай.
Қўшнилар “тез ёрдам” чақиришган ва она-бола касалхонага ётқизилибди, онаси тезда чиқариб ҳам юборилган, аммо болакайнинг аҳволи ҳали оғир.
Бу ҳақда хабар берган Туркия матбуоти она-боланинг фамилияси ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермайди. Туркияда Ўзбек фамилияси анчагина тарқалган, бундай фамилиялилар ўзбек миллатидан эмас, аммо турклар сифатида ҳаммамиз бирмиз.
Нима бўлганда ҳам Ойлиннинг ҳақиқий оналиги, ўз боласи учун жонини ҳам беришга тайёр аёл эканлиги ҳар қандай одамни ҳайратга солади. Оллоҳ болакай Арасни асрасин, ҳеч кимнинг бошига бундай бало тушмасин деймизу, аммо. ўйлаб қоламиз - Ўзбек аёли ҳам шундай мардликка қодирми?
“Ҳаракат”нинг Фейсбукдаги саҳифасида (ҳозир у бекитиб қўйилган) қирғиз фашистлари Ўзбекни тирклайин ёққани, Ўзбек аёлларини подалашиб зўрлагани, бир Ўзбек аёлининг қорнини ёриб, туғилмаган боласини суғуриб олиб, бошини копток қилиб ўйнашгани, бундай шароитда, ўзбеклар фашистлардан қасос олишлари кераклиги ҳақида ёзганимизда, ёшгина ўзбекистонлик қиз ёки аёллар, “осмонимиз тинч бўлса, бизга бундан бошқа нарса керакмас” деб бизга қарши постинглар ёзишган эди. Бундай ўзбек аёллари, боласи томдан тушиб кетса ҳам, тоза осмонни томоша қилиб ўтираверсалар ажаб эмас. Шунинг учун айтмоқдамиз-да, ўзбеклар миллат сифатини йўқотгани ҳақида.