15 January 2014
20:45 - Тўрт нафар мардикоримиз Россияда фожили ҳалок бўлди
Ўрисларнинг ИРНА ахборот агентлиги Краснодар шаҳри биқинидаги “Ленин” номли овулда вагон ёниб кетгани ва бунинг оқибатида тўрт нафар юртдошимизнинг нобуд бўлгани ҳақида хабар тарқатди. Қурилиш вагонида фожиали ҳалок бўлган юртдошларимиз 1973, 1976, 1969 ва 1991 йилларда туғилган навқирон йигитлар экан.

Ёнғин рўй берган жойда прокуратура ва полиция ходимларидан иборат тезкор гуруҳ текширув олиб бормоқда.