15 January 2014
19:03 - Ўзбекистонда прокурорнинг пичоғи мой устида эди, бундан кейин ҳам шундай бўлади
Бугунги маҳаллий газеталарда прокуратура ходимларига узоқ муддатли имтиёзлар, ипотека кредитлари ва уй ижараси учун компенсациялар бериш ҳақидаги ҳукумат Қарорига шарҳ чоп қилинди. Мазкур шарҳга кўра, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 7 январдаги қарори асосида уй-жойга эга бўлмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож прокурорларга 10 йилдан кам бўлмаган муддатга берилар эмиш.

Аммо, савол туғилади, дейди мухбиримиз. Ўзбекистон каби коррупцион ва порахўрлик ботқоғидаги мамлакатда шундай прокурорлар борми ўзи?

2012 йилнинг 13 ноябрида Ўзбекистон ҳукумати Қарори билан судьялар ана шундай имтиёз билан сийланганди. Қарор моҳиятида таъмагирлик ва порахўрлик ҳолларини камайтириш назарда тутилган бўлса ҳам, табиий, бунга эришиб бўлмади. Порахўрлик фақат кўпайиб бормоқда.

Эҳтимол, ҳукумат прокурорлар билан натижага эришиш мумкин деб ўйлаётгандир.