15 January 2014
21:26 -
Ўзбекистонда Германиянинг янги дипломати иш бошлайди
Шу пайтгача Германия Федератив Республикасининг Новосибирскдаги бош консули бўлиб ишлаб келган Найтхарт Хёфер-Виссинг 19 январь куни Тошкентга учиб келади ва мазкур мамлакатнинг юртимиздаги элчиси сифатида иш бошлайди. У 2013 йилнинг августида миссияси битган Аристида Фенстернинг ўрнини эгаллайди.
Германиянинг янги элчиси 1986 йилдан бери дипломатик рутбаларда фаолият кўрсатган, Германия Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган тажрибали дипломатдир, дейилади Россия матбуотида чиққан айрим хабарларда.
Германиянинг янги элчиси 1986 йилдан бери дипломатик рутбаларда фаолият кўрсатган, Германия Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган тажрибали дипломатдир, дейилади Россия матбуотида чиққан айрим хабарларда.