13 January 2014
20:07 - Ўзбекистон ҳукумати Жаслиқда сақланаётган Рустам Усмоновдан 30 миллион доллар ундирмоқчи эканлигига аҳмоқ ҳам ишонмайди

Аммо, Рустам Усмоновнинг қариндошлари айнан шундай иддао қилишмоқда. Яъни, 1998 йил 19 октябрида жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан 14 йилга озодликдан маҳрум қилинган, шундан бери “Жаслиқ” лагерида ўтирган Рустамбанк номи билан таниқли тадбирокорнинг фарзандлари. Уларнинг таъкидича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Президент Каримовнинг номидан кириб, шунча пулни бу одамдан талаб қилаётганмиш.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Усмонов 1987 йили Ўзбекистонда асаларичилик ширкати тузди, ўз бизнесини юритабошлади, 1992 йилда илк хусусий банк - "Рустамбанк"ни очди, миллионерга айланди. Товламачилик, валютани ноқонуний олиш-сотиш каби моддаларда айбланиб 1998 йилда қамалди.

Қизиғи шундаки, таниқли бизнесменнинг Россияда яшайдиган ўғиллари 4 йилча муқаддам оммавий ахборот воситаларида баёнот бериб, отасини ҳукумат озод қилса, 60 миллон АҚШ доллари миқдордаги пулни ҳукуматга тортиқ қилишини айтишганди.

Ўшанда 60 миллионга учмаган ҳукумат ҳозир 30 миллионга талабгор бўлиб қолганига аҳмоқ ҳам ишонмайди. Кўринишидан, 65 ёшга кирган Рустам Усмоновнинг болалари нима дейишаётганини ҳам фарқига бормайдиган ҳолга келишган. Агар улар ростдан ҳам оталарининг тезроқ қамоқдан чиқариб олишни ўйлашса эди, мухолифатни қўллаб-қувватлаган бўлардилар. Мухолифат сал кучга кирса, эс-песи чиқиб кетган тожик аслли Ислом Карим ўзбекларга нисбатан олиб бораётган шафқатсизлик сиёсатидан воз кечиб, мухолифатга мойиллиги билан танилган Рустам Усмоновни ҳам, очиқ мухолифатчи Мурод Жўраевни ҳам озод қилган бўларди.

Ислом Каримнинг ҳақиқий хўжайини Владимир Путин ҳозир айнан шу йўлдан кетмоқда, кучайиб бораётган мухолифатдан қўрқиб, ноҳақ қамалганларни озод қилмоқда.