13 January 2014
19:23 - Истанбулда ўзбек аёлларини зўрлаб фоҳишалик қилдирган банда қўлга тушди, улар зўрланганларига шубҳамиз бор

Ўзбекистонда ҳукумронлик қилаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими Москванинг топшириғи билан Ўзбекни миллат сифатида, Ўзбекистонни давлат сифатида йўқ қилиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилмоқда. Айнан, шу режимнинг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон иқтисодининг кучи бўйича, демак, одамларнинг ўртача ойлиги бўйича ҳам, қозоқлардан 8 баравар орқада қолдик. Қозоғистондага катта шаҳарларда ишлайдиган дворниклар Тошкентдаги профессорлардан 2-3 баравар кўп маош олишади.

Ўзбекистоннинг Давлат Бюджети чет элларда ишлаётган миллионлаб ўзбек мардикорларининг ёрдами билангина оёқда турибди.

Бундай аҳволда Ўзбекнинг миллий ғурури ҳам қолмади, ягона мақсади – қандай қилиб бўлса ҳам, бир амаллаб кун кўриш. Қирғизистонда ўзбеклар тириклайин ёқилганда, юзлаб ўзбеклар қирғин қилинганда, Ўзбек миллати овозини ҳам чиқармади ва миллат сифатини йўқотди. Ўзбекистондаги тожиклар режими эса, қирғиз фашистларини феълан рағбатлантириб турди.

Чет элларда ишлаётган ўзбек мардикорларининг аҳволи оғир эканлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас. Мардикорликнинг шаклларидан бири фоҳишалик бўлаётгани ҳам ҳозир ҳаммага маълум.

Бугун турк матбуотининг хабарига кўра, Истанбулда 6 ойлик кузатувлар, хусусан, телефондаги гапларни эшитиш натижасида, ўзбек аёлларини Ўзбекисондан алдаб олиб келиб, фоҳишалик қилишга зўрлаётган ва 4 нафари аёл бўлган 18 кишилик банда қўлга олинибди. Банда раҳбарининг ўринбосари 53 ёшдаги Б.З. исмли ўзбек аёли экан. У узоқ йиллар Тошкентда акушер доктор бўлиб ишлаган.

Бу банда тарафидан Ўзбекистондан олиб келинган 105 аёл турли яширин квартиралардан топиб ушлангандан кейин, фоҳишаликка зўрланганларини билдириб, шикоятчи бўлишибди, уларни депортация қилиш қарори ҳам олинибди.

Хуллас, ўзбекнинг ғариб аҳволини намойиш қилувчи яна бир воқеа. Аммо, дейди мухбиримиз, бу 105 аёл фоҳишаликка зўрланганига ишониш қийин. Ўзбекистонда ўртача ойлик, Ғарб мамлакатлари қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистондан 8 баравар кам экан, ўзбеклар чет элда пул топиш учун ҳамма нарсага тайёр. Бу аёллар ҳамма нарсани аввалдан била туриб, Истанбулга фоҳишаликка келишганига шубҳа йўқ.

Бу аёлларни жазолаш билан Ўзбекистонда маънавиятни тузатиб бўлмайди. Ўзбек кўзини очиши, ўз аҳволига тўғри баҳо бериши, биринчи навбатда, Москва тарафидан бошига ўтқазилган тожиклар режимини ағдариши лозим.

Расмда - ўзбек фоҳишаларидан бири.