13 January 2014
20:43 - Қашқадарёда бир йилда 10 мингга яқин “тойчоқ” сотилди! Бу фаровонлик кўрсатгичими?
“Қашқадарё” газетаси мухбири Т.Темировнинг ёзишича, 2013 йилда вилоятда 9774 нафар киши миллий автосаноатимиз маҳсулоти, яъни автомобиль сотиб олган. Мухбирнинг иддаосича, шу кунгача аҳолига "Автотеххизмат" Давлат акциядорлик компаниясининг Қарши шаҳрида жойлашган автосалонларида 7474 та, Қамаши туманидаги автосалонда эса 2300 та автомашина сотилган. Бу билан вилоятимиздаги шахсий автомобиллар сони 161 минг 240 тадан ошиб кетибди.

“Бу ҳар уч оиладан биттасига автомобиль тўғри келади, дегани. Юртбошимиз айтганидек, "албатта, бу рақамлар охирги йилларда аҳолимизнинг нафақат турмуш даражаси ошиб, аввало, ҳаётимиз сифати тобора юксалиб бораётганидан далолатдир" дея ғурур билан ёзади мухбир.

Мухбиримизга кўра, ўртача ойлик 100 доллардан ҳам оз бўлган Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида бир йилда 10 мингга яқин одам тойчоқ-автомобиль сотиб олган бўлса, юрт ташқарисида мардикорчилик қилиб оилаларига ёрдам бераётган ўзбекларнинг пули эвазига сотиб олинган.