11 January 2014
17:44 - Исроилнинг собиқ боша вазири Ариэл Шарон 8 йиллик комадан кейин оламдан ўтди
Ариэл Шароннинг боболари Россияда яшаган ва ўша йиллардан бери яҳудий халқини ўз тарихий юртида бирлаштирш ва қайтдан оёққа қўйиш мақсадида қурилган сионизм ҳаракатининг фаол иштирокчилари бўлишган, кейинчалик Филистинга кўчишган. Ариэл Шарон 1928 йилнинг 28 февралида шу ерда туғилди.

У 1948 йилда Исроил давлати тузилгандан бери армияда хизмат қилди, яҳудийлар билан араблар ўртасида бўлган ҳамма урушларга қатнашди. Армияда катта лавозимларга кўтарилди.

Ариэл Шарон 1973 йилда сиёсий фаолият бошлади, Исроил парламентига сайланди. Кейинчалик ҳукуматда турли лавозимларда ишлади. Бир неча марта турли вазирликларни бошқарди, 1981-1983 йиллари Мудофаа вазири бўлди.

У ҳар замон арабларга нисбатан кескин ва қаттиқ қўллик билан ҳаракат қилиш тарафдори эди У бир нча марта ўзи партиялар қурди, кейиняали энг кучли партиялардан ҳисобланадиган “Ликуд”нинг раислигигача, 2001 йили Бош вазир лавозимигача кўтарилди. 2003 йили Бош вазирликка қайтадан тайинланди.

Ариэл Шарон Баш вазирлик вазифасини бажараётган даврида, аниқроғи 2005 йил 18 декабрь куни микроинсультга учради. Аммо, 2006 йил 4 январь куни тўла инсульт бўлди ва ўшандан бери касалхонада комада ётар эди. Бироздан кейин унинг ўрнига Эхуд Ольмерт Бош вазир этиб тайинланди.

Саккиз йидан кейин Ариэл Шароннинг аҳволи яна ҳам ёмонлашди ва у бугун оламдан ўтди.

Ариэл Шарон Исроилнинг тарихида из қолдирган шахслардан бири сифатида тарихда қолади.