Мамлакатимизнинг хабар воситалари бугун ягона бир янгиликни тилга олмоқдалар. Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ислом Карим ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳига орден ва медаллар берибди. Тўғрироғи, берибди эмас, бериш тўғрисидаги Фармонни кеча имзолабди.
Мукофотланганларнинг сони 120 га яқин. Масалан, “Фидокорона хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари биттадан одамга, “Шон-шараф” орденининг II даражалиси 2, “Мардлик” ордени 9 кишига берилибди. Турли медаллар оладиганларнинг сони 100 дан ортиқ.
Қизиқ, бу шоввозлар нима каромат кўрсатибдиларки, мукофатланибдилар? Қаерда мамлакатнинг ва миллатнинг фойдасига тўғри куч ишлатибдилар. Қирғизистонда Ўзбек тириклайин ёқилганда қисиб ўтиган ифлослар шулар эмасми?! Кучларини Ўзбекистоннинг оддий фуқароларига кўрсатган бўлишса керак-да.
Вақти келади, улар Ўзбекни йўқ қилиш ҳаракатида Москванинг буйруғини бажараётган тожик аслли Ислом Каримнинг фармони билан мукофот олганларидан уялаётганларини айтиб, бу орден-медаллларни кўчага отадилар.