Ҳа, шимолий қутбдан анчагина жанубда бўлган Мурманск шаҳрида қутб кечалари битди. Бир неча ой давом этадиган қутб кечалари пайтида унинг осмонига қуёш мутлақо чиқмас ёки жуда қисқа вақтга чиқар эди, бугун 33 дақиқага чиқар экан. Кейин куннинг узунлиги ортиб бориб, қуёш ботмайдиган давр келади.
Шу сабабли, мусулмонларга бу кенгликларда яшашни тақиқлаш керакмасми? Чунки, бир неча ой қуёш чиқмаган сабабли, улар номоз қилолмайдилар. Бугун эса, 33 дақиқада 5 марта намоз ўқилмоғи лозим. Ёзда қуёш ботмайдиган кунларда эса, номозни нимага қараб ўқиш керак, ўша пайтга рамaзон ойи тўғри келса, рўза тутишдан воз кечишга тўғри келмайдими, деган саволларга Ислом уламолари жавоб беришдан қочишади.
Аслида, Қуръоннинг ўрта асрлардан ҳам олдинги дунёвий билимлар доирасида қилинган тафсири Ер юзининг жуда кўп нуқталарида ўз маъносини йўқотишини Ислом уламолари ҳозир тушунинишга бошладилар. Аммо, ўзларини билмаганга солиб, иккиюзламачилик билан шуғулланишларини қўйиб туринг, мусулмонларни иккиюзламачилик билан яшашга мажбур қилмоқдалар.
Қуръонни янгидан тафсир қилиш ва мусулмонларни иккиюзламачиликдан қутқариш шарт. Яъни Ислом ислоҳотларга муҳтож.
Дарвоқе, аввал хабар берганимиздек, масалан, норвегиялик Ислом уламолари рўза вақтида, қўполроқ қилиб айтсак, оғиз ёпиш ва оғиз очишни қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтларига боғламасдан, уларни маккаликлар билан бир вақтда қилиш ҳақида фатво берганлар. Бу фатво Қуръоннинг ҳозирги тафсирига зид, аммо, тан олиш керакки, Исломда ислоҳот қилиш йўлидаги тўғри қадам.
Ҳа, исломда “Ҳаракат” тарафидан айтилаётган тўла ислоҳот барибир қилинади, аммо мусулмонларни иккиюзламачилик билан яшаш мажбуриятидан қутқариш учун, уларни тезроқ қилиш керак.