10 January 2014
22:21 -
Ўзбекистонда яна бир банк ёпилди
Ўзбекистон Республикси Марказий Банки ҳайъатининг қарори билан "Samarqand" акциядорлик тижорат банки ўз фаолиятини тўхтатди. Банк қонунчилиги талабларини бузганлиги ва қатор молиявий қинғирликларга йўл қўйгани боис тугатилган банк 13 йил давомида мижозларга хизмат кўрсатиб келганди. Ўтган йилнинг март ойидан бошланган текширувлар туфайли молия муассасаси қайта оёққа туролмабди.
Самарқанд вилоятида чоп қилинувчи “Зарафшон” газетаси "Samarqand" банкининг мижозлари Халқ Банкига ўтказилгани ҳақида хабар қилди. Аммо банк ходимлари бу маълумотнинг ёлғонлиги, банкда омонатлари бор айрим мижозларларгина Халқ банкига ўтказилганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Парвина Банк, Равнақ Банк, Ўктам Банк, Алп Жамол Банк каби бир қатор банклар ҳам ёпилган эди.
Кейинчали иқтисодий инқирозга айланадиган молиявий инқирозлар банкларнинг оммавий бўлмаса ҳам кўплаб бекилишидан бошланади. Ўзбекистон ҳам шу босқичга келди, шекилли.