10 January 2014
21:47 - Туркия Бош вазири: Юксалишимизни кўролмаётган ташқи кучлар давлатимизга, шахсан менга ва оиламга қрши иш қилаяптилар
Бош вазир Ражаб Эрдўғон расми ташриф билан Узоқ Шарқ мамлакатларига, хусусан, Японияга кетди. У кетишдан аввал ўзига яқин журналистлар билан учрашув қилиб (расмда), айнан шундай дебди:

“Туркия олға кетмоқда бўлган бир кучдир. Иқтисодий, сиёсий, ҳарбий тарафлардан юксалмоқдамиз. Бизни тўхтатишни, йўлимни тўсишни исташмоқда. Буизни тўхтатишни истаганлар жаҳон миқёсидаги кучлар, уларнинг Туркия ичида қўллари ҳам бор. Бизни тўхтататиш учун бизга қарши операциялар қилмоқдалар. Аслида, коррупция, порахўрлик деган нарса йўқ. Балки, майда-чуйда нарсалар бор бўлсаку, бизга вақтида билдиришса эди, керакли тадбирлар олган бўлардик. Бу ишларни Туркия Жумҳурияти ичида тайёрланган тизимлар қўли билан қилишмоқда. Яъни, давлат ичида давлат тузилган, деганимиз шудир. Буларни йўқ қиламиз. Ҳатто шундай бўлмоқдаки, воқеалар фақат Туркияга қарши эмас, оилам ва шахсимга қарши уюштирилган операциядир”.

Эрдоғон давлат ичида давлат дея, шу пайтгача ўзини қўллаб-қувватлаб келган, миллиётчи руҳдаги ўнлаб сиёсатчилар, ҳарбийлар ва журалистларни қамоққа ташлашда Эрдўғон ҳукуматига икки қўллаб ёрдам берган Фатхулла Гуленнинг Жамоасини назарда тутидмоқда. Кўринишидан, айнан ҳокимият ичидаги шу фатхуллачилар 2013 йил 17 декабрь куни “коррупция ва порахўрлик” номини олган катта операция доирасида Эрдўғон ҳукумати вазирларидан учтасининг ўғиллари ва яна бир қатор ҳокимиятда ишлайдиганларнинг уйларида тинтув ўтказиб, қутиларга солиб қўйилган миллионлаб доллар ва евроларни қўлга туширишган ва уларнинг эгаларини ушлаб кетишган эди. Уларнинг ичида Истанбул шаҳридаги туманларидан биттасининг ҳокими ва давлатнинг “Халқбанк” номли банкининг раҳбари бор.

Нима учун исломчи фатухуллачилар исломчи эрдўғончиларга қарши операция бошлашгани бошқа масала, лекин давлат миқёсидаги одамларнинг ёки ўғилларининг уйидан миллионлаб нақд доллар ва евро чиққанига эътибор бериш керак. Туркия Бош вазири воқеаларнинг бу тарафига эътиб бермаётгани, ўғлининг ҳам коррупция ичидалиги ҳақидаги иддаоларни эшитмагандек бўлаётгани ва буни оиласига қарши иш дебгина баҳолаши, ножиддийликка ўхшаб кетмоқда.

Дарвоқе, Туркияда ўзимизнинг Ўзбекистнда каби, масхарабозлик давлат савиясига чиқиб кетмадими? Бундай бўлишини истамасдик.