10 January 2014
21:20 -
Ўзбекистонда бензиннинг яна нархи ошди
Ўзбекистон Ҳукуматининг 2014 йил 9 январдаги Қарорига асосан, 10 январдан бошлаб мамлакатда бензин ва дизел ёнилғи нархи 16-20 фоизгача кўтарилди. Шу пайтга қадар ҳар литри 1670 сўм бўлган Аи-80 маркали бензиннинг янги нархи 2005 сўм қилиб белгиланди. Вазирлар Мҳкамаси белгилаган янги тарифга кўра, Аи-91, Аи-92 ва Аи-93 маркали бензин 2210 сўм, Аи-95 маркали бензин нархи 2435 сўм бўлди. Дизел ёнилғиси эса 1975 сўм, ЭКО дизел ёнилғиси нархи 2050 сўм қилиб белгиланди.
Ёнилғи гнархларининг оширилиши умумий нарх-навога таъсир қилиб, бозорда маҳсулотлар таннархи ошиши ва нархларнинг шу билан кўтарилиши кутилмоқда. Ҳукуматнинг янги йил совғасини кишилар оғриқли кутиб олишди.